slot gacor
slot gacor
 Рамазон ойида хайру-саховат тадбирлари ўтказилмоқда » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Рамазон ойида хайру-саховат тадбирлари ўтказилмоқда

Рамазон ойида хайру-саховат тадбирлари ўтказилмоқда

29 март 2023 йил
173
0

Дарҳақиқат ўзининг фазилати билан ойларнинг султони бўлган Рамазон ойи хайру-саховат ва меҳр-мурувват ойидир.

Бу ойда қилинган хайрли, савобли  ишларга бошқа ойлардагидан кўплаб ажру-савоблар берилади. Чунки пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом одатда жудаям саховатли зот бўлганлар, аммо Рамазон ойи бошланиши билан эса саховатлари янада ошиб кетар эканлар.

Арнасой туманида ҳам барча ташкилотлар қатори Маҳалла хайрия жамаот фонди Арнасой туман бўлими ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитанинг Арнасой туман бўлими томонидан кам таъминланган эҳтиёжманд оилаларга ифторлик маҳсулотлари тарқатилди.

 

Муборак рамазон ойида саховат ишларини кўпайтиришимиз ва қилмоқчи бўлган ифторлик маҳсулотларимизни қариндош-уруғларга, маҳалламиздаги бева-бечораларга, беморларга, етимлар ва муҳтож оилаларга, кам таъминланган қарияларга, маҳалла раиси,  гузар ва қишлоқ оқсоқоллари билан келишган ҳолда навбати билан етказиб бермоғимиз бугунги кун талабидир, дейди - Маҳалла хайрия жамаот фонди Арнасой туман бўлими раиси Бахтиёр Бобоев.  – Шу баробарида Рамазон ойида хайру саховат ишларини кўпроқ ва каттароқ қилмоқчи бўлган саховатли инсонларимиз  эса туман ҳомийлик хайрияларини ташкил этиш маркази орқали, бутун туманимиз бўйлаб савобга эришиш имконига муваффақ бўладилар. Чунки бу амаллар, айниқса, ушбу муборак ойда ниҳоятда савоби улуғ бўладиган ишлардир.

Бундай муборак ойда илм-маърифатни бойитиш билан шуғулланиш ҳамда ёрдамга муҳтож инсонларга хайру эҳсон қилишни кўпайтириш фазилатли ишлардан ҳисобланади.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар