Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда муборак рамазон ойида ифторлик тадбири ўтказилди.

Арнасойда муборак рамазон ойида ифторлик тадбири ўтказилди.

24 март 2023 йил
72
0

Халқимизда азал-азалдан кексаларга ҳурмат, эътибор кўрсатиш, уларни эъзозлаш, бой ҳаётий тажрибаларини ўрганиш, маслаҳат ва насиҳатларига қулоқ тутиш юксак қадрият саналган.  

Арнасой туман ҳокимлиги ташаббуси билан маҳалла ходимлари куни муносабати билан кекса ва нуронийларни эъзозлаш мақсадида улуғ Рамазон кунларида тумани Ғолиблар МФЙдаги “Дилдора” ресторанида ифторлик дастурхони ёзилди ва ўтганларнинг руҳларига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди.

Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан ўтказилган ифторликда туман ҳокими Хуршид Алимарданов, сектор раҳбарлари, тумандаги нуронийлар, жамиятимиз ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий, маънавий жабҳаларда ёш авлодга ўрнак бўлаётган кекса авлод ва дин ишлари вакиллари қатнашдилар.

Тадбирда туман ҳокими Хуршид Алимарданов сўз олиб, йиғилганларни Рўзаи рамазон билан муборакбод этди. Ҳар қандай жамиятнинг ёши улуғ одамларга бўлган эътибори ва ғамхўрлиги ўша жамиятнинг маданий даражасини белгилашини, кексаларга ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланганлиги таъкидланди. 

Бу борада юртимизда, хусусан, Арнасой туманида жуда кўп хайрли ва савобли ишлар амалга оширилаётгани, шунингдек, юрт равнақига муносиб қўшган ибратли ҳаёт соҳибларини эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга хизмат қилиши айтиб ўтилди.

Бундай саҳоват тадбирлари туманимиз бўйлаб кенг миқёсда давом этмоқда.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар