Арнасой тумани Бобур МФЙда ифторлик тадбири ташкил этилди
Муборак Рамазон ойида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга хайр-саховат кўрсатиш, ногиронлар, беморлар, ёлғиз инсонлар ҳамда нуронийлар ҳолидан хабар олиш халқимизга хос эзгу анъаналардан ҳисобланади.
Инсон қадри улуғ деган ғоя жамиятимиздаги ҳар бир инсонинг кўнглидан чуқур ўрин олган ушбу кунларда Арнасой тумани Бобур МФЙдаги Алматовлар хонадонида ҳам ифторлик дастурхони ёзилди.
Бир пиёла чой устида бўлиб ўтаётган бундай ифторлик чоғидаги мулоқотларда одамлар юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, фаровонлик, инсонлар орасидаги меҳр-саховат учун яратганга шукроналар айтмоқдалар.
Мазкур ифторликда сектор раҳбарлари, Халқ депутутлари туман Кенгаши депутатлари, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчилари,тумандаги “Раҳмон” жоме масжиди имом хатиби ҳамда маҳалла аҳолиси штирок этишди.
Ифторлик чоғида бўлиб ўтган суҳбатларда Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун моҳияти ҳақида ҳам сўз юритилди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати