slot gacor
slot gacor
 Арнасойда муборак рамазон ойида ифторлик тадбирлари давом этмоқда » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда муборак рамазон ойида ифторлик тадбирлари давом этмоқда

Арнасойда муборак рамазон ойида ифторлик тадбирлари давом этмоқда

27 март 2023 йил
140
0

Ифторлик – савоби улуғ амал. Мана шу улуғ айём кунлари ўзини мусулмонман деган киши борки, инсонпарварлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби олижаноб туйғуларга асосланган ислом дини мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, қўни-қўшни, маҳалладошлари ҳолидан хабар олишга, эҳтиёжмандларга мурувват қўлини чўзишга, бир-бирига ўзаро меҳр-оқибат кўрсатишга ошиқмоқда.

Арнасой тумани Ғолиблар МФЙдаги Ёдгоровлар хонадонида ифторлик дастурхони ёзилди ва ўтганларнинг руҳларига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди.

Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан ўтказилган ифторликда туман ҳокими Хуршид Алимарданов, сектор раҳбарлари, тумандаги нуронийлар, жамиятимиз ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий, маънавий жабҳаларда ёш авлодга ўрнак бўлаётган кекса авлод ва дин ишлари вакиллари қатнашдилар.

– Бу табаррук ойнинг моҳияти-қимматини англаб, ўтказаётган тадбирларимиз, бажараётган амалларимизда, аввало, Яратган розилигини мақсад қилсаккина, муродга етишган бўламиз, дейди Арнасой туман Раҳмон жоме масжиди бош имом хатиби Отабек Юлдошев. – Аллоҳ таоло ато этган барча неъматлар учун шукрона айтиб, бир-биримизга фақат ва фақат яхшиликни илинсак, эзгу амаллар йўлида саъй-ҳаракат қилсаккина, ҳар бир куни йилларга тенг бебаҳо ойнинг савобига эришишимиз мумкин.

Бундай саҳоват тадбирлари туманимиз бўйлаб кенг миқёсда давом этмоқда.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар