slot gacor
slot gacor
 Янги Ўзбекистонда эл азиз инсон азиз » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Янги Ўзбекистонда эл азиз инсон азиз

Янги Ўзбекистонда эл азиз инсон азиз

24 август 2022 йил
230
0

Аллоҳ таоло барча мавжудодлар орасида инсон зотини азиз ва мукаррам қилиб яратган. Уни ўзи яратган барча жонзотлардан ақл юргизиши ва идрок этиши жиҳатидан афзал қилган.

Парвардигори олам инсониятга бутун борлиқни буйсиндириб қўйган бўлиб, хатто фаришталарни ҳам Одам АСга таъзим қилишга буюрган.

Аллоҳ таоло қуръони каримда шундай марҳамат қилади. (Исро сураси 70 оят) “Дарҳақиқат одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизда (от улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ қилиб бердик ва уларни ўзимиз яратган кўпгина жонзотлардан афзал қилиб қўйдик.”  

Ҳурматли азизлар: Ислом динида инсонпарварлик асосий ҳақ-ҳуқуқлари,ҳаёт кечириши, обрўсини шаънини сақлаши, эътиқод ва дин танлаш, тафаккур ва изланиш, илм олиш, мулкчилик ва мулкни сақлаш, хавфу-ҳатардан омонда бўлиш, ҳалол меҳнат қилиш, яхшилик қилиб ёмонликдан қайтариш ҳуқуқларини ҳам кафолатлайди.

Юртимизда ҳам амалга оширилаётган барча ислоҳот ва ўзгаришларга диққат билан назар солсак, уларнинг негизида энг аввало инсон ва унинг манфаатлари, уни иззат икром қилиш, инсоннинг қадрини юксакларга кўтариш, унинг яшаши, фаолият юритиши, меҳнат қилиши,яшаб турган маҳалласини обод қилиш, фарзандларини комил инсон қилиб, тарбиялаши каби гўзал фазилатлар турганига гувоҳ бўламиз.

Улуғларимиз юртимиз ҳақида унинг саҳоватли ери, серунум тупроғи ҳақида гапириб, жаннатмакон юрт деб таъриф берганлар.

Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз-деган ғоят теран маъноли шиор остида Мустақиллик байрамини ўтказаётганимиз, аввало инсонн ва унинг манфаатларини қадрлаб, ҳурмат қилиб яшашга даъват қилади.

Ушбу шиорнинг эътиборли жиҳати шундаки “Биз инсонни азиз ва мукаррам қилиб яратдик” деган муқаддас ояти каримага ҳар жиҳатдан ҳамоҳангдир.

Мустақиллигимиз шарофати туфайли мамлакатимизда Ислом дини равнақи йўлида кенг имкониятлар яратилди.

Жорий йил Рамазон ойида (1500) бир ярим минг масжидларда хатм қуръонлар ўтказилди. Юртимизнинг барча шаҳар ва туманларида қуръон ва тажвид курсларини очилиши ва кўплаб ватандошларимизнинг Ҳаж ва Умра зиёратларини амалга оширилиши бу йил 15000 (ўн беш мингга) яқин ватандошларимиз Ҳаж амалларини амлага оширдилар.

Истиқлол шарофати ва Муҳтарам юртбошимизнинг ташаббуслари билан Имом Бухорий ҳалқаро ордени ташкил этилиши ниҳоятда оламшумул воқеа ҳисобланади.

Ҳурматли азизлар! Мана катта хурсандчилик, жонажон Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги ҳам яқинлашиб қолди. Мустақиллигимизга ҳамроҳ бўлиб келаётган тинчлик-тотувлик, миллатлар ва динлараро дўстлик-бағрикенглик бизга ато қилинган катта неъматлардандир.

Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари ягона ва аҳил оила бўлиб яшаётгани, фидокорона меҳнати билан жонажон Ўзбекистонимиз равнақига муносиб ҳисса қўшаётгани қувонарлидир. Биз бундай бебаҳо бойлик билан ҳақли равишда фахрланамиз ҳамда давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини, мамлакатимиздаги дўстлик ва аҳиллик муҳитини янада мустаҳкамлашга йўналтирамиз.

Маълумки, дунё динлари, жумладан, ислом таълимоти ўз издошларини миллати, ирқи ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, бирдамликка, ўзаро яхшилик қилишга ундайди. Айниқса, Ислом динидаги “одамларнинг Яратган олдидаги тенглиги”ғоялари бунинг ёрқин мисолидир. Дунёдаги турли туманлик Яратганнинг иродаси ва ҳикмати билан боғлиқдир. Демак, Ислом дини азалдан инсониятга асл мурувватни, ҳатто ўзга дин вакилларига эҳтиром ҳамда бағрикенглик билан муносабатда бўлишни ўргатиб, улар билан тинч-тотув яшашга, фитна ва турли адоватларга барҳам беришга чақирган.

Кўп миллатли юртимизда мана шундай ўзаро ҳурмат, тотувлик ва якдиллик давом этар экан, ватанимиз янада фаровон, янада ривожланишда давом этади.

Айниқса, куни кеча муҳтарам юртбошимизнинг Саудия Арабистонига сафарлари, муқаддас манзил-маконларда юртимиз ободлиги ва юртдошларимиз офияти учун қилинган дуолари, давлатлараро ҳамкорлик ва дўстлик алоқаларининг мустаҳкамланиши барчамизга катта шукуҳ-хурсандчилик бахш этиб турибди.

Ушбу хайрли ишларнинг барчаси юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, хотиржамлик ва ўзаро дўстликнинг ҳосиласи десак, муболаға қилмаган бўламиз.

Зеро, инсоният тарихига назар ташланса, қайси жамиятларда аҳиллик, биродарлик, ўзаро ҳамжиҳатлик жорий бўлса, уларда тараққиёт, равнақ ва эл осойишталиги-ю фаровонлиги ҳукм сурган.

 

Отабек ЮЛДАШЕВ

Арнасой туман бош имом хатиби

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар