Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Йўл ҳаракати қоидаси умр фойдаси

Йўл ҳаракати қоидаси умр фойдаси

08 июнь 2022 йил
210
0

Барчаларимизга яхши маълумки, ҳозирги вақтда жаҳондаги барча давлатларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш кўнгилсиз ходисаларнинг олдини олиш,авто-улов ҳайдовчилари ва пиёдаларнинг хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлашга қаратилган қонун-қоидаларни мукаммаллаштириш ва уларга жиддий риоя этиш энг муҳим вазифалардан бирига айланди.

Бу ҳақда кўплаб ҳалқаро анжуманлар ўтказилмоқда, маҳаллий шароитларда авто улов ва йўл ҳаракати  ҳавфсизлиги ойликлари мунтазам ўтказилиб,уларда кенг миқёсда ҳайдовчилар ва пиёдаларга тааллуқли қонун –қоидаларга амал қилиш тартиблари шу соҳа масъуллари ва мутахасислари томонидан амалга оширилмоқда. Айниқса мактаб ўқувчилари ўртасида катта тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Зеро, ҳар бир фуқоранинг омонлиги,тинчлик ва осойишталик ҳамда хавфсизлиги давлатимизнинг муҳим ижтимоий-сиёсий вазифаси ҳисобланади. Ислом дини таълимотида руҳий –маънавий ва ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида тартиб-интизом ва қонун –қоидаларга қатъий амал қилиш ва ман этилган ҳар қандай ишдан узоқ  бўлиш алоҳида таъкидланган. Йўлдаги  ҳар қандай жисмни йўловчиларга зарар етказувчи нарсаларни  четга олиб ташлаш ҳам имоннинг бир бўлаги ҳисобланади.

Пайғамбаримиз (сав) айтадилар:  “Йўлдан одамларга азият берадиган нарсаларни  олиш садақадир”. Одобли инсон бошқаларга озор бермаслиги учун йўлни тўсмайди балки йўл беради ва уни ҳурмат қилади. Одамлар гавжум жойларда яъни, бозорлар, спорт мажмуалари, тўйхоналар, шунингдек, масжид олдида, жума намози вақтида баъзи инсонлар авто уловларини йўлнинг қатнов қисмига тартибсиз қўйиб кетишлари оқибатида йўл ҳаракатларига қийинчиликлар туғдирмоқда. Масалан: тез тиббий ёрдам ва ўт ўчирувчи машиналар йўлини тўсиб қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Пайғамбаримиз (сав) айтадилар: “Мусулмон киши мусулмонлар унинг тили ва қўлидан саломат бўлган кишидир” дедилар. Қанча,қанча муҳим ишлар, хусусан, инсон тақдирига боғлиқ масалаларда ҳаракатланаётган юртдошларимизга зарар бериб, гунохга ботмайлик. Шунингдек, ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларини бузмасликлари, йўл белгиларига қатъий риоя қилиб тезликни белгиланган меъёрдан оширмасликлари зарур. Акс ҳолда нафақат ўзига балки бошқа инсонларга ҳам оғир зарар ва кулфат етказиб қўйиши мумкин эканлигини унитмайлик.

Пайғамбаримиз (сав) инсонга  моддий ва маънавий зарар берадиган тезликдан,хатто у катта савобга эга бўладиган ибодат соҳасида бўлса ҳам қайтарганлар. У зот марҳамат қилиб айтадилар: “Эй одамлар хотиржамликни лозим тутинглар, Чунки яхшилик шашқалоқлик билан амалга ошмайди”. Бунга айниқса йўл чироқ ишораси рухсат бермай туриб,йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдалар, муайян ишорани кутишга сабри чидамайдиган айрим авто улов ҳайдовчилари яхши билиб олишлари ва амал қилишлари зарур. Дарҳақиқат, бир оз сабр қилиб кутиб турсангиз, ҳаётингизни хатардан сақлаган бўласиз.

Зеро, охисталикда –саломатлик, шошилишда - надомад бўлади деб бежизга айтишмаган. Оллаҳ таоло барчамизга динимизни тўғри англаб етишни муваффақ айласин! Жаннатмакон юртимизни тинч-омон, ҳалқимизни Ўзининг розилигини топадиган ҳалқлардан қилсин! Ватанимизда  амалга  оширилаётган ислоҳатларга Аллоҳ таоло барокатлар ато қилсин!

 

Отабек ЮЛДАШЕВ,

Арнасой туман “Раҳмон” жоме

масжиди имом хатиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар