Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » 30 ИЮНЬ - ЎЗБЕКИСТОНДА "ЁШЛАР КУНИ"

30 ИЮНЬ - ЎЗБЕКИСТОНДА "ЁШЛАР КУНИ"

30 июнь 2022 йил
213
0

Муҳтарам Президентимизнинг жонажон Ватанимизнинг чинакам раҳнамоси сифатида азиз халқимизга кўрсатаётган беқиёс ғамхўрлиги, эътибори туфайли, 2017 йилдаёқ бошланган мамлакатимиздаги Ёшларга оид давлат сиёсати бугунги кунга келиб юртимиз ҳаётида тобора кенгроқ ва тобора мустахкамроқ тус олди.

Бу эса Давлатимиз раҳбарининг юртимиз ёшларини ўз фарзанди каби бағрига босиб, уларни Ўзбекистоннинг буюк келажаги сари шахдам қадамлар ташлаган ҳолда одимлашга чорлаётганлигининг улуғ бир исботидир.

Зеро бугун, Ўзбекистон ислоҳотлари ҳар жабҳада ортга қайтмас бўлиб тус олгани кўзгудаги акс каби ҳақиқатдир.

Бугунги кунга келиб, ортимизда қолган 5 ярим йил давомида амалга оширилган жами бунёдкорликлар, барча соҳалардаги туб ислоҳотлар, кундалик турмушимиздаги шиддатли ўзгаришлар, эзгу янгиланишлар, аввало, ёшларимиз келажаги учун, уларнинг озод ва обод ватанда, ҳеч кимдан кам бўлмай, бахтли ҳаёт кечириши, илм олиши, ҳунар эгаллаши, ўзидаги бор қобилият ва истеъдодни ёрқин намоён этиб, юртимиз довруғини, унинг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузи ва обрўсини янада оширишга ҳисса қўшадиган етук, баркамол авлод бўлиб вояга етиши, ҳаётда ўз муносиб ўрнини топиши учун қилинаётган сайъи - ҳаракатлар ўз мевасини бераётганлигини, бугунги ёшларимизнинг куч-қудратда, ақл ва заковатда ҳеч кимдан кам эмаслигини ҳаетнинг ўзи аниқ ва равон кўрсатиб турибди.

Буларнинг бари бизнинг, барчамизнинг келажагимиз, эртанги бахтли хаётимизнинг улкан ва кафолатли гаровидир.

Зотан ўз юртининг азиз фарзандлари камоли йўлида кўрсатган барча меҳри, беқиёс саай-ҳаракатлари, улкан эътибору ғамхўрликлари туфайли бугун ёшларимиз эришган ва эришаётган салмоқли ютуқлар Ўзбекистон Президентига улкан бахтиёрлик ва мамнуният бағишлаши ҳеч шубҳасиз деб ўйлайман.

АЗИЗ ЮРТИМНИНГ АЗИЗ ВА ШИЖОАТЛИ ЁШЛАРИ - АЛПОМИШУ, БАРЧИНОЙЛАРИ!

 

Бугунги кун Сиз учун!

Биз Сизга ишонамиз!

Зеро Сиз Ўзбекистон келажагисиз!

 

Унутманг,

Сиз Ал-бухорий ва Амир Темурнинг, Хазрат Навоий ва Шох Бобурнинг, Беруний ва Улуғбекнинг авлодисиз!

 

БИЗ СИЗНИ ЯХШИ КЎРАМИЗ!

БАЙРАМИНИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Зулайҳо Акрамова

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар