Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Эҳтиёжманд оилаларга “Саховат ва кўмак жамғармасидан моддий ёрдамлар ажратилди

Эҳтиёжманд оилаларга “Саховат ва кўмак жамғармасидан моддий ёрдамлар ажратилди

02 февраль 2022 йил
284
0

Президентимиз ташаббуси билан эҳтиёжманд аҳоли қатламини моддий-маънавий қўллаб қувватлаш мақсадида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузурида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ташкил этилган эди.

Жамғарма ташкил этилган илк кунларданоқ, аҳолига манзилли кўмак кўрсатишни сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Арнасой туманида ҳам 2022 йил бошидан сектор раҳбарлари ва фуқаролар йиғинлари ходимлари билан ҳамкорликда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини аниқлаш бўйича ўрганишлар олиб борилаётир.

Ўрганиш натижасида январ ойида туманимиз бўйича даволанишга ва дори-дормонга муҳтож бўлган 85 та оилалар рўйхати шакллантирилди ва уларга 45 миллион 900 мин сўмлик хайрия маблағлари “Махалла” хайрия жамоат фонди қошида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармасидан ажратилди.

Жумладан, 1 сектор худуди бўйича 34 нафар оилаларга 183 миллион 60 минг сўм, 2 сектор худуди бўйича 24 нафар оилаларга 129 миллион 60 минг сўм, 3 сектор хухухи бўйича 25 нафар оилаларга 135 миллион сўм, 4 сектор худуди бўйича 2 нафар оилаларга 1 миллион 80 минг сўм ажратилди.

Қайд этиш жойиз туманда “Саховат ва кўмак” жамғармаси вақтинча даромадсиз қолган аҳолини моддий томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар