Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Тадбиркорлар иштирокида сайёр қабул ўтказилди

Тадбиркорлар иштирокида сайёр қабул ўтказилди

06 апрель 2024 йил
61
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари, Президент Халқ қабулхоналари раҳбари Улуғбек Исламович Мухаммадиев  томонидан Арнасой тумани ҳокимлиги билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида сайёр қабул учрашуви ўтказилди.

Мазкур учрашувда Республика Ишчи гуруҳ аъзоси, Президент Администрацияси масъул ҳодими Мухиддин Султонов, “Микрокредитбанк” аксиядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси Ориф Бутаев, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси в.б  Зокир Олломуродов, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Касбга ўқитиш ва малака тизимини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Шерзов Аманов, Ички ишлар вазириги бошқармаси бошлиғи Санжар Исмоилов, Арнасой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири, сектор раҳбарлари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.

Сайёр қабулда бугунги кунда тадбиркорларга яратиб берилаётган имкониятлар, қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳияти тушунтирилди ҳамда тадбиркорларнинг қийнаб келаётган муаммоларга атрофлича тўхталди.

Жумладан, ўтказилган сайёр қабулда 85 дан ортиқ тадбиркорлар томонидан 28 та мурожаатлар қабул қилинди. 

Бу каби ўтказилаётган сайёр қабуллар мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари учун қулай шароит ва имкониятлар яратиш пировардида, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши, бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунига янада катта ишонч пайдо бўлишига хизмат қилади. 

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар