Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда тадбиркорлар ўртасида сайёр қабул ўтказилди

Арнасойда тадбиркорлар ўртасида сайёр қабул ўтказилди

07 февраль 2022 йил
238
0

Арнасой туманидаги тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эллик инвесторлар муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан Жиззах вилояти ҳокимлиги, Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси, Жиззах вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳамда Арнасой туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда сайёр қабул ўтказилди.  

Мазкур сайёр қабулда Жиззах вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Ш.Сулоймонов, Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Хожанов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Жиззах вилоятидаги вакили С.Усмонов, Арнасой туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматовлар, тумандаги корхона ва ташкилотлар ҳамда тадбикорлар иштирок этди. 

Дастлаб тадбиркорлик субъектларига тадбиркорликни ривожлантириш ва тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларни жалб қилиш борасида яратилаётган шарт-шароитлар бўйича қабул қилинаётган янги меъёрий ҳужжатлар атрофлича тушунтириб ўтилди. 

Шундан сўнг, тадбиркорлар томонидан келиб тушган ҳар бир мурожаат Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Хожанов бошчилигида ишчи гуруҳ иштирокида бирма-бир кўриб чиқилди. 

Сайёр қабулда 40 нафардан ортиқ фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этиб, уларнинг 32 та муаммоли масалалари  юзасидан мурожаатлари қабул қилинди. 

Мурожаатларнинг 2 таси шу ерни ўзида ижобий ҳал этилди. Жумладан, Ғ.Ғулом МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Исмоилов Шоҳжахон Фахриддин ўғлининг аҳолига компютер ҳизмат кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиш учун "Агробанк" Арнасой туман филиалидан 33,0 миллион сўм имтиёзли кредит ажратиш бўйича ҳамда О.Водий МФЙ худудида яшовчи фуқаро Сагатова Хафиза Алиқуловнанинг "Хар бир оила тадбиркор" давлат дастури доирасида Иссиқхона қуриш учун "Халқ банки" Арнасой туман филиалидан 30,0 миллион сўм имтиёзли кредит ажратиш юзасидан қилган мурожаатлари жойида ижобий ҳал  этилиб, уларга кредит маблағи ажратилиши назарда тутилган сертификатлар топширилди. 

Тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда фуқаролар томонидан йўлланган 30 та мурожаатларининг ечими маълум вақт талаб қилганлиги сабабли 7 кун муддат билан тегишли ташкилотлар раҳбарларига қонуний ҳал этилиши чораларини кўриш вазифаси юклатилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Йил сарҳисоб қилинди
19 январь 2022, Среда
Йил сарҳисоб қилинди
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар