Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани 4-сектор ҳудуди Бахтли МФЙда сайёр қабул ўтказилди

Арнасой тумани 4-сектор ҳудуди Бахтли МФЙда сайёр қабул ўтказилди

17 октябрь 2022 йил
166
0

  Арнасой туман 4-сектор ҳудуди бўлган Бахтли маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди. Мазкур сайёр қабулда Арнасой туман Давлат солик инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Хусниддин Умуров, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов, Бахтли маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Зокир Зулфуқоров ва мутассадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди. 

 

 Жумладан Бахтли маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ўртасида ўтказилган сайёр қабулда 32 нафарга яқин фуқаролар иштирок этиб, қабул давомида фуқароларнинг электр энергияси, томорқа хўжалиги учун оқар сув, банк кредити, кўча чироқлари каби масалалар бўйича мурожаатлари тингланди.  

 

 

 Келиб тушган мурожатларнинг 4 тасига хуқуқий тушинчалар берилиб, муддат талаб этилувчи муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан 6 таси алоҳида назоратга олиниб, туманнинг тегишли мутасадди ташкилот ва идораларига топшириқлар берилди.


Арнасой туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати жамоатчи муҳбири

Умид Мирзаев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар