Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани 1-сектор ҳудуди Чўлқувар ва Тинчлик МФЙларида сайёр қабул ўтказилди

Арнасой тумани 1-сектор ҳудуди Чўлқувар ва Тинчлик МФЙларида сайёр қабул ўтказилди

11 октябрь 2022 йил
137
0

Юртимизда ҳалқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш, аввало инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратишдан иборат.

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш борасида асос солган янги тизим — ижтимоий адолатни таъминлаш борасида ўзбекона ҳаёт фалсафаси ва миллий давлатчилик мактабига хос барҳаёт анъаналарнинг янги тараққиёт босқичи бўлиши билан бирга, мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш йўлидаги стратегик мақсадларга эришишнинг қудратли воситасига айланмоқда.

Арнасой туман 1-сектор ҳудуди бўлган Чўлқувар ва Тинчлик маҳаллаларида сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур сайёр қабулда Арнасой тумани ҳокими ўринбосари Фахриддин Адилов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов ва мутассадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Жумладан Чўлқувар МФЙда ўтказилган сайёр қабулда 50 нафарга яқин фуқаролар иштирок этиб, қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий ёрдам, даволаниш, кўча чироқлари, ички йўллар каби масалалар бўйича мурожаатлари тингланди.  

Келиб тушган мурожатларнинг қарийб 5 тасига хуқуқий тушинчалар берилиб, муддат талаб этилувчи муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан 10 таси алоҳида назоратга олиниб, туманнинг тегишли мутасадди ташкилот ва идораларига топшириқлар берилди.

Шунингдек Тинчлик МФЙда ўтказилган сайёр қабулда ҳам аҳоли томонидан ижтимоий ёрдам, даволаниш, кўча чироқлари, ички йўллар каби масалалар бўйича 10 яқин мурожаатлари тингланди.  

Келиб тушган мурожаатларга тегишлилиги бўйича қонуний йўл-йўриқ кўрсатилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Жами келиб тушган 10 та мурожаатларнинг 5 таси алоҳида назоратга олиниб, 5 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 

Мухтасар айтганда, мазкур сайёр қабул давомида фуқароларнинг дарду ташвишлари эшитилди ҳамда вақт ва ўрганиш талаб этиладиганлари ижроси бўйича мутасадди идора ва ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар