Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Гулбаҳор маҳалласида сайёр қабул ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Гулбаҳор маҳалласида сайёр қабул ва ёшлар учрашуви ўтказилди

25 февраль 2022 йил
249
0

Бугун туманимизда инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жойларда туман ҳокими томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар анашулар жумласидандир.  

Арнасой тумани Гулбаҳор маҳалласида сектор раҳбарларининг халқ қабулхонаси ва ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. 

Мазкур сайёр қабулда Арнасой туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафар Исматов ва туман ҳокими ўринбосарларидан Фахриддин Адилов, Шерзод Кунаров, Арнасой туман Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов, Арнасой туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Лазиз Мамараимов, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Наврўз Сайдазимов, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда аҳоли ва ёшлар иштирок этди. 

Сайёр қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий ёрдам, электр таъминоти, газ, ички йўллар, томорқа экинларини суғориш учун оқава сув ва ичимлик суви, тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит олиш, полизчиликни ривожлантириш учун ер ажратиш, тикувчилик ва қандолатчилик ўқув маркази ташкил қилиш каби масалалар бўйича мурожаатлари тингланди. 

Мурожатларнинг қарийб 30 фоизи жойида ҳал этилди.  Муддат талаб этилувчи муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан туманнинг тегишли мутасадди ташкилот ва идораларига топшириқлар берилди. 

Сайёр қабулда тушган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар