Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туманида “Олам нурга тўлсин сен билан Наврўз" шиоири остида Наврўз байрами ўтказилди

Арнасой туманида “Олам нурга тўлсин сен билан Наврўз" шиоири остида Наврўз байрами ўтказилди

18 март 2024 йил
47
0

Она табиатни севиш ва ардоқлаш, ҳаёт гултожи бўлмиш инсонни қадрлаш Ватанга муҳаббат ва садоқат каби ғояларни ўзида мужассам этган Наврўз халқимизнинг энг қадимий, асл миллий байрамидир.

Бугун Арнасой туман Маданият саройида “Олам нурга тўлсин сен билан Наврўз" шиори остида  умумхалқ байрами ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими Хуршид Алимарданов янгиланиш ва яшариш байрами Наврўз айёми билан барчани муборакбод этди.

Наврўз байрами давомида Ниҳол мукофоти совриндори Зулхумор Мамарасулова, Жиззах вилояти Филормония хонандалари Дилноза Одилова, Шохруҳ Қобилов, Раъно Шарипова, Алишер Зоидов ҳамда туман Маданият маркази ва Болалар Мусиқа ва санаът мактабининг истеъдодли хонандалари томонидан миллий куй-қўшиқ ва лапарлар ижро этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар