Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туманида миллий қадриятларимизга асосланган "Наврўз" сайллари давом этмоқда

Арнасой туманида миллий қадриятларимизга асосланган "Наврўз" сайллари давом этмоқда

21 март 2023 йил
82
0

 Наврўзи олам – шарқона янги йил - ўзининг янгиланиш фасли ҳисобланмиш баҳор нафасини бошлаб келиши, халқимизнинг табиати, онгу тафаккури, қалби ва шуурига чуқур сингиб кетганлиги, ҳар бир оила, ҳар бир хонадонга олам-олам шоду-хуррамлик, қувонч олиб кириши билан биз учун энг қадрли, азиз ва суюкли бўлиб келган миллий байрамдир.

Туман ҳудудидаги Янгибўстон маҳалласи аҳли ҳам бугун Наврўз айёмини кенг нишонлади.

Маҳалла марказий ўйингоҳида катта байрам тантаналари, миллий куй ва қўшиқлар, миллий таомлар кўргазмаси, миллий кураш мусобақаси ўтказилди. Янгибўстон кўчасида байрам дастурхони ташкил этилиб, ош дамланди. Кекса-ю ёш жам бўлиб уйин-кулгу билан байрам ўзгача кайфиятда ўтди.

 

 

 

  Байрам тадбирига туман ҳокими Хуршид Алимарданов ташриф буюриб, байрам иштирокчиларини Наврўз айёми билан қутлади.

Энг муҳими аҳолининг байрам кайфияти жуда аъло бўлди.

                                                                                                             Арнасой туман ҳокимлиги

                                                                                                             Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар