Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туманида миллий қадриятларимизга асосланган "Наврўз" сайллари давом этмоқда

Арнасой туманида миллий қадриятларимизга асосланган "Наврўз" сайллари давом этмоқда

19 март 2023 йил
72
0

  Наврўз - ўзбек халқининг миллий байрамларидан биридир. Ҳар йили Наврўзни халқимиз ўзгача кайфият билан кутиб олади. Шу кунларда юртимизнинг ҳар бир гўшасида байрам тадбирлари давом этмоқда.

  Арнасой тумани ҳокими ва туман сектор раҳбарлари ташаббуси билан маҳаллаларда байрам сайллари ўтказилмоқда.

 Жумладан, Арнасой тумани Бахтли маҳалласи Ёшлик кўчасида ташкил этилган миллий кадриятларимизга асосланган «Наврўз» байрами сайли кўтаринки баҳорий кайфиятда бўлиб ўтди.

  Байрам сайлида келин салом, миллий халқ ўйинлари ташкил этилди, миллий рақс ва қўшиқлар ижро этилди, ўзбек ҳалқ миллий лапарлари айтилди. Дилларни забт этган куй-қўшиқлар йиғилганларга манзур бўлди.

 

 Байрам сайлида чиройли дастурхон тузилиб, ош дамланди. Энг муҳими аҳолининг байрам кайфияти жуда аъло бўлди.

                                                                                                             Арнасой туман ҳокимлиги

                                                                                                             Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар