slot gacor
slot gacor
 Наврўз – қадим қадриятлар таровати » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Наврўз – қадим қадриятлар таровати

Наврўз – қадим қадриятлар таровати

17 март 2023 йил
134
0

 Янгиланиш, яшариш фасли бошланди. Шукуҳли бу кунларда эса юртимизда Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланади. Бобо деҳқону боғбонлар дала томон ошиқар экан, «Қадаминг қутлуғ келсин, Наврўз», дея ният қилишади. Наврўз — бунёдкорлик, бирдамлик ва ризқ-рўз байрамидир.

 Юртимизда байрам шодиёнаси. Ўлкамизнинг барча жойларида бўлгани каби Оқбулоқ СИУда ҳам туман фермер хўжаликлари ва аҳоли ўртасида Наврўз сайли кўтаринки рухда нишонланди. Дошқозонда ош дамланиб, дастурхонлар миллий таомлар билан безатилди.


 

 

 

 Наврўз сайлини нишонлаш учун туман жамоатчилиги вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинларидан ташриф буюрган меҳмонлар “Оқбулоқ” СИУ дала шийпонига йиғилдилар. Туман ҳокими Х.Алимарданов йиғилганларни уларнинг тимсолида туманимиз аҳлини байрам билан табриклади. 

 Наврўз кунларида фақат яхшиликлар ҳақида гапирилади, Яратгандан қут-барака тилаб, ишга киришилади, бу йил ҳам ўз олдимизда истиқболли режалар белгилаганмиз – деди туман ҳокими Хуршид Алимарданов. 

Яхши йил – кўкламидан маълум, дейди доно халқимиз. Айниқса, бу йилги баҳор файзли бошланди. Табиатдаги ажиб уйғониш, янгиланиш юртдошларимиз руҳиятига ҳам кўчаётир. Қуёш заминни қиздириб, деҳқонларни далаларга ҳар доимгидан эрта чорлади. Кўнглига эл дастурхонини тўкин қилишдек эзгу мақсадни туккан бободеҳқонлар ва миришкорлар аллақачон далага чиқиб, ерга барака уруғини қадай бошлади.

Наврўз – янги режалар, мақсадларнинг қарор топиши. Наврўз шукуҳи доимо дилларда мангу бўлсин!

                                                                                                     Арнасой туман ҳокимлиги

                                                                                                     Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар