Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда “Баҳор тароналари” кўрик–танлови ўтказилди.

Арнасойда “Баҳор тароналари” кўрик–танлови ўтказилди.

20 февраль 2023 йил
139
0

Арнасой туман Маданият маркази фаоллар залида Арнасой туман 5-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби хамкорликда “Наврўз” умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва бугунги кунда миллий ўзлигимизни бугунги ёшларга англатиш, ёшларни ота-боболаримиздан мерос колган бетакрор санъатига бўлган меҳрини ошириш, халқ миллий удумларимизни чуқур ўрганиш мақсадида туманинг ёш хаваскор эстрада хонандалари, бахши ва хаваскор жамоалар ўртасида “Бахор тароналари” мавзусида энг яхши асарлар кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди.

Мазкур танловда 73 нафар иштирокчилар “Наврўз хақида энг яхши қўшиқ”, “Енг яхши эстрада ижрочилиги”, “Худудга хос энг яхши ўлан ижрочилиги”, “Энг яхши рақс жамоаси”, “Энг яхши фолъклор-этнографик жамоаси” йўналишлар бўйича беллашди.

Танлов якуни ҳакамлар ҳайъати томонидан “Наврўз” ва Баҳорни мадҳ этувчи энг яхши қўшиқ” йўналиши бўйича “Баҳор тунида” қўшиғи билан Қутбиддин Танқиев, “Энг яхши эстрада ижрочилиги” бўйича “Умид” қўшиғи билан Донёр Одилов, “Худудга хос энг яхши ўлан ижрочилиги” бўйича Диёр Одилов, Наргиза Жуманазарова, “Энг яхши бахши ижрочилиги” бўйича Зиёдулла Номозов, “Энг яхши рақс жамоаси” бўйича “Баҳор гуллари” хаваскорлик рақс жамоаси, “Энг яхши фолъклор-этнографик жамоаси” бўйича Aрнасой туман “Баҳор” хаваскор фолъклор-этнографик жамоаси ғолиб деб топилди.

Ғолиб бўлганлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди ва вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар