Арнасой туманида миллий қадриятларимизга асосланган "Наврўз" сайллари давом этмоқда
Наврўз - ўзбек халқининг миллий байрамларидан биридир. Ҳар йили Наврўзни халқимиз ўзгача кайфият билан кутиб олади. Шу кунларда юртимизнинг ҳар бир гўшасида байрам тадбирлари давом этмоқда.
Арнасой тумани ҳокими ва туман сектор раҳбарлари ташаббуси билан маҳаллаларда байрам сайллари ўтказилмоқда.
Жумладан, Арнасой тумани Чинобод маҳалласи Айдаркўл кўчасида ҳам миллий кадриятларимизга асосланган «Наврўз» байрами сайли кўтаринки баҳорий кайфиятда бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида туман ҳокими Хуршид Алимарданов сўзга чиқиб, байрам иштирокчиларини Наврўз айёми билан қутлади.
Байрам сайлида келин салом, миллий халқ ўйинлари ташкил этилди, миллий рақс ва қўшиқлар ижро этилди, ўзбек ҳалқ миллий лапарлари айтилди. Дилларни забт этган куй-қўшиқлар йиғилганларга манзур бўлди.
Сайлда чиройли дастурхон тузилиб, ош дамланди. Энг муҳими аҳолининг байрам кайфияти жуда аъло бўлди.
Арнасой туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати