Арнасойда бошланғич ташкилотларда фаолтият олиб бораётган Хотин-қизлар ўртасида семинар ташкил этилди
Арнасой туманидаги бошланғич ташкилотларда хотин-қизлар билан ишлаш намунали тизимини жорий этиш юзасидан семинар ташкил этилди.
Семинарда бошланғич ташкилотларда фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этиш максадида туман Адлия бўлими бошлиғи Д.Давронов, тайзиқ ва зўровонликка учраган хотин-қизлар билан ишлаш борасида хотин-қизларни реаблитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш Мирзачўл тумани бўлими бошлиғи И.Пашшаева, хотин-кизларни рухан қўллаб-қувватлаш, уларга мотивация бериш усуллари бўйича малакали психолог О.Пардаева ва хотин-қизлар бошланғич ташкилоти ҳужжатларини юритиш юзасидан Ф.Абдуллаевалар амалий ва методик ёрдам ҳамда тушунчалар беришди.
Бошланғич ташкилот раисларининг амалга оширган ишлари бўйича йиллик ҳисоботлари тингланди.
Ғолиблар туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Арнасой туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Тавсия этамиз:
![Арнасойда “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” Республика кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди](/uploads/posts/2023-09/1695818733_1.jpg)