Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда тазйиқ ва зўравонликка қарши семинар ўтказилди

Арнасойда тазйиқ ва зўравонликка қарши семинар ўтказилди

25 февраль 2022 йил
205
0

Арнасой туман Давлат хизматлари марказида тазйиқ ва зўравонликка қарши сабаб бўлаётган омилларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш борасида семинар ўтказилди. 

Мазкур семинарда Жиззах вилоят ва Мирзачўл тумани хотин-қизларни реабилитация қилиш маркази масъул ходимлари, Арнасой туман ҳокимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Халқ қабул хонаси, Арнасой туман халқ таълимига бўлимига қарашли умумтаълим мактабларининг психологлари, маҳалла фуқаролари  йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий маънавий масалалари бўйича ўринбосарлари иштирок этди. 

Тадбирда хотин-қизлар билан янгича ишлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш, оилалардаги ижтимоий-маънавий, руҳий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликка сабаб бўлаётган омилларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш борасидаги ишларни самарали ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар