slot gacor
slot gacor
 “Энг намунали бошланғич ташкилот-2022” танловининг туман босқичи ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » “Энг намунали бошланғич ташкилот-2022” танловининг туман босқичи ўтказилди

“Энг намунали бошланғич ташкилот-2022” танловининг туман босқичи ўтказилди

17 ноябрь 2022 йил
108
0

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг фаолиятини самарали ташкил этиш, хотин-қизлар ва оилаларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш йўналишида белгиланган вазифаларни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Энг намунали бошланғич ташкилот-2022” танловинининг туман босқичини ўтказилди. 

Мазкур танлов Арнасой туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ташкилотларидаги бошланғич ташкилотлари томонидан 44 нафар номзодларнинг хужжатлари қабул қилиниб, ҳакамлар хайяти томонидан кўриб чиқилди.

Танловда “Энг намунали бошланғич ташкилот-2022” танловида туман туман ҳокими ўринбосари Оила ва хотин-қизлар бўлими Гулзода Хайдарова, Туман ҳокимлиги диний-маърифий ишлар бўйича мутахассис Ғулом Сайдуллаев, туман “Оқила аёллар ҳаракати” раиси Фарида Бастамова, Халқ таълими бўлими маънавий-маърифий масалалар бўйича мутахассиси Наргиза Нарзуллаева ва О.Водий МФЙ хотин-қизлар фаоли Ойсара Эргашевалар иштирок этдилар.

Танлов давомида ҳакамлар ҳайъати томонидан савол- жавоблар ва қилинган ишларини асословчи ҳужжатлар кўриб чиқилиб бахоланди. Низом асосида номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, “Энг намунали  бошланғич ташкилоти” номинацияси бўйича Арнасой туман Халқ таълими бўлимига  қарашли 1-сонли умумтаълим мактаби бошланғич ташкилот аъзоси Қодирова Нодира Тошқуловна ҳамда туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 1-сон “Ғунча” мактабгача таълим бошланғич ташкилоти аъзоси Носирова Хулкар Исмат қизи  вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмаларни қўлга киритишди. 

 Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар