slot gacor
slot gacor
 Арнасойда “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” Республика кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” Республика кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди

Арнасойда “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” Республика кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди

27 сентябрь 2023 йил
142
0

Арнасой туманида маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ўртасида “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Арнасой тумани Маданият марказида ўтказилган ушбу кўрик танловда Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулзода Ҳайдарова, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Одилжон Зоидов ҳамда тумандаги 13 та маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли иштирок этишди.

Туманда аҳоли муаммоларини “хонадонбай” ва “фуқаробай” ўрганиш ва уларни ҳал этишга кўмаклашиш, “Аёллар дафтари” тизими самарадорлигини ошириш,  ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни  қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган ва ногиронлиги бор фуқароларни, жумладан, хотин-қизларни иш билан таъминлаш ҳамда бундай оилаларга моддий ва беғараз ёрдамлар кўрсатилишини, жамиятда аёллар ўрни ва мавқеини оширишда ўз ҳиссасини қўшган хотин-қизлар  фаолларининг иш фаолияти белгиланган шартларга кўра  кўрик-танловни Низоми асосида баҳоланди.

Шунингдек тадбир давомида Арнасой туман Маданият маркази ва 5-сонли Болалар Мусиқа ва санъат мактабининг хушовоз хонандалари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилиб, қўшиқларга ҳамоҳанг равишда раққоса қизларнинг чиқишлари барча манзур бўлди. 

Танлов якунида Чўлқувар МФЙ хотин-қизлар фаоли Бердиева Зулфия биринчи ўринни, Чинобод МФЙ хотин-қизлар фаоли Суюндиқова Маҳбуба иккинчи ўринни, Бахтли МФЙ хотин-қизлар фаоли Усмонова Дилафрўз учинчи ўринларни эгаллашди.

Ғолиблар Арнасой туман ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан Диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар