Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда тадбиркор аёллар сафи кенгаяди

Арнасойда тадбиркор аёллар сафи кенгаяди

17 август 2022 йил
174
0

Арнасой туман ҳокимлигида тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин қизлар ҳамда “Аёллар дафтари”да турган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун ўқув семинар ўтказилди.

Мазкур ўқув семинарда “Тадбиркор аёл”  Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Жиззах вилоят бўлими ўқув курсларни ташкил этиш бўйича мутахассиси Д.Норматова, Арнасой туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулзода Ҳайдарова ҳамда маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.

Тадбирда хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қуввватлаш бўйича Республика комиссиясининг 2021 йил 30 декабрдаги 8-сонли кенгайтирилган йиғилиш баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туман штаби ва ҳар бир сектор бошчилигида 30 ёшдан юқори хотин-қизлар ўртасида сўровномалар ўтказилганлиги қайд этилди.

Мазкур сўровнома якунларига 6 та тоифа бўйича 712 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари” платформасига киритилиб, шундан 2-тоифада турган жами 53 нафар тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизлар ҳамда касбга ўқиш истагида бўлган 29 нафар хотин-қизлар рўйҳати олинган.

Жумладан хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш устувор йўналиш этиб белгиланган.

Бу борада ўқиш истагида бўлган хотин-қизларни ўқув курслари ташкил этиш орқали ёш қизларни тадбиркорлик билан шуғулланишга ўргатиш орқали босқичма-босқич бандлигини таъминлаш йўналишлари бўйича тушинчалар бериб ўтилди.

Тадбир якунида “Тадбиркор аёл” ассоциацияси Жиззах вилоят бўлими томонидан 53 нафар тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизлар ҳамда касбга ўқиш истагида бўлган 29 нафар хотин-қизларга серцификатлар топширилди.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар