slot gacor
slot gacor
 Йўл-йўлакай аҳоли муроажаатлари тингланди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Йўл-йўлакай аҳоли муроажаатлари тингланди

Йўл-йўлакай аҳоли муроажаатлари тингланди

06 декабрь 2023 йил
122
0

Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норовлар биргаликда Чўлқувар маҳалласида бўлиб, маҳаллада амалга оширилаётган ишлар  билан яқиндан танишди ва аҳоли билан юзма-юз мулоқотда бўлди.

Ҳоким ва Халқ қабулхонаси мудири биргаликда маҳаллада йўл-йўлакай аҳоли билан учрашув ўтказди ва бу сайёр қабул кўринишда бўлди десак муболаға бўлмайди. Йўл-йўлакай ўтказилган сайёр қабулда аҳоли томонидан бир қатор мурожаатлар келиб тушди.

Жумладан бугунги кунда Чўлқувар маҳалласида ички йўлларни асфаль ва шағаллаштириш, аҳолига тоза ичимлик сувларини етказиш, электр энергияси тармоқларини ўрнатиш ва ижтимоий соҳа объектларининг барпо этилиши давлат дастурлари ва ташаббусли буюджет асосида амалга оширилаётганлиги эътироф этилди.

Маҳаллада бу борада самарали ишлар амалга оширилсада, аммо айрим кўчаларнинг100-150 метр жойлар қолиб кетган бўлиб, жами 1,5 км кўчалар асфалтъ ва шағаллашлаштириш лозимлиги аҳоли томонидан қайт этилди.

 

Шунигдек, ўқувчи ёшлар умумтаълим мактабларидан қайтиш вақтига тунги чироқларни ёритиш, электр энергия тармоқларидаги узулишлар, 1-оилавий поликлиникаси 2-биносининг иситиш тизими қувурлари ўтказишда девордаги ёриқлари ва кафеллар яроқсиз ҳолатга келиб қолган ҳамда поликлиника атрофни ўраб тургувчи 4 та бетон тўсиқларнинг қулаб тушганлиги борасида мурожаатлар тингланди.

Мухтасар айтганда, мазкур сайёр қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлар назоратга олиниб, уларни бартараф этиш чоралари кўриладиган бўлди.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар