Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Чўлқувар МФЙда ўтказилган сайёр қабулда 19 масалалар кўриб чиқилди

Чўлқувар МФЙда ўтказилган сайёр қабулда 19 масалалар кўриб чиқилди

25 август 2023 йил
77
0

Аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада ошириш, уларни қийнаб келаётган муаоммоларини ижобий ҳал этиш мақсадида Арнасой тумани 1-сектор ҳудуди Чўлқувар маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур сайёр қабулда Арнасой тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафар Исматов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норовлар ва ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла аҳолиси иштирок этди.

Чўлқувар МФЙда ўтказилган сайёр қабулда фуқаролар томонидан уй-жой кадастр паспорти, соғликни тиклаш, моддий ёрдам, уй-жой таъмири, санатория, уй-жой қуриш учун аукцион орқали ер ажратиш, кўп қаватли уйлар атрофида ноқоний қурилмалар, аёллар дафтари, аҳоли бандлиги, туман марказига автобус йўналиши очиш, болалар нафақаси каби масалалар бўйича 19 та мурожаатлари тингланди. 

Қабул жараёнида келиб тушган мурожаатларнинг 5 таси жойида ҳал этилиб, 2 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Муддат талаб этиладиган 12 мурожаатлар назоратга олинди.

Аҳоли мурожаатлари юзасидан бу каби сайёр қабуллар туманимиз бўйлаб жойларда давом этмоқда.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар