Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Тинчлик МФЙда 1-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Тинчлик МФЙда 1-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

25 август 2023 йил
97
0

Бугунги кунда барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилганлиги ҳечкимга сир эмас.

Боиси жойларда сектор раҳбарлари томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Арнасой тумани 1-сектор ҳудуди Тинчлик МФЙ туман ҳокими Хуршид Алимардановнинг навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур сайёр қабулда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов ва туман прокурори Хайрулла Газиев, туман ИИБ бошлиғи, подполковник Рустам Умматқулов ва ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла аҳолиси иштирок этди.

Қабул жараёнида Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди аҳолиси томонидан даволаниш, уй-жой қуриш учун аукцион орқали ер ажратиш, имтиёзли кредит, аҳоли бандлиги, моддий ёрдам, электр таъминоти, аёллар дафтари каби масалалар бўйича 13 та мурожаатлари тингланди. 

Жумладан, қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг 4 та жойи ҳал этилиб, 3 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Муддат талаб этиладиган 6 мурожаатлар назоратга олинди.

Йиғилиш сўнгида фуқароларнинг мурожаатлари таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар