Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » 1-сектор худуди Тинчлик МФЙда сайёр қабул ўтказилди

1-сектор худуди Тинчлик МФЙда сайёр қабул ўтказилди

29 январь 2022 йил
208
0

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда. 

Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.

Шу маънода, Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов тумандаги Тинчлик маҳалла фуқаролари йиғинидаги 9-сонли умумтаълим мактабида аҳоли ва ёшлар ўртасида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди. Тадбирда туман Халқ қабулхонаси раҳбари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди. 

Бугунги кунда халқ билан учрашиб, жойларга чиқиб уларнинг дардига қулоқ тутиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш ҳар бир раҳбарнинг бош вазифасига айланди. 

Сайёр қабулда аҳоли ва ёшлар томонидан спорт майдонларини қуриш, тадбиркорлик қилиш учун кредит олиш, деҳқончилик қилиш учун ер ажратиш, тунги ёритгичларни ўрнатиш, уй-жой қуриш учун ер олиш каби 10 та мурожаатлар тегишли тартибда кўриб чиқиш учун назоратга олинди. Мухтасар айтганда, мазкур сайёр қабул давомида фуқароларнинг дарду ташвишлари эшитилди ҳамда вақт ва ўрганиш талаб этиладиганлари ижроси бўйича мутасадди идора ва ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар