Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туман ҳокими навбатдаги фуқаролар қабулини сайёр тарзда ўтказиди

Арнасой туман ҳокими навбатдаги фуқаролар қабулини сайёр тарзда ўтказиди

30 июль 2021 йил
406
0

Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди. Одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилаётир.

Хусусан, Арнасой туман ҳокими мурожаатларни худудларга чиққан ҳолда, сайёр қабуллар орқали қабул қилиш амалиёти кенг йўлга қўйилганлиги халқимизнинг давлат ва жамиятга бўлган ишончини ортиб боришига сабаб бўлмоқда.

Куни кеча Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов томонидан аҳоли мурожаатларини эшитиш ҳамда уларнинг муаммоли масалаларига амалий ечимини топишда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида тумандаги Дўстлик ва Гулбаҳор маҳалла фуқаролари йиғинида карантин тартибига риоя этган ҳолда фуқаролар мурожаатлари ўрганди.

Қабулда муаммоси бор 30 га яқин фуқаролар иштирок этди. Тадбирда туман ҳокими мурожаатларни қайта кўриб чиқиш ва уларнинг ечимлари амалий ёрдам кўрсатиш билан бирга фуқаролардан иш ҳақини ундириб бериш, пенсия тайинлаш, кредит, даволаниш учун орде олиш ва бошқа коммунал соҳалардаги муаммолар юзасидан мурожаатлар тегишли тартибда кўриб чиқилди.

Мурожаатларни 14 таси жойида қаноатлантирилган бўлса қолганлари назоратга олинди.

Мухтасар айтганда, мазкур қабул давомида фуқароларнинг дарду ташвишлари эшитилди ҳамда вақт ва ўрганиш талаб этиладиганлари ижроси бўйича мутасадди идора ва ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди. 

 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар