Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туман ҳокими фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказди

Арнасой туман ҳокими фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказди

28 июль 2021 йил
254
0

Мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлардан кўзланган бош мақсад халқимиз талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш, одамларимизни рози қилишдан иборатдир. 

Арнасой тумани ҳокими Хуршид Алимарданов навбатдаги фуқаролар қабулини очиқ мулоқот тарзида ўтказди. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган қабулда 10 нафар фуқаро ўз муаммолари билан иштирок этди. 

Унда фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун тегишли алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари жалб этилди.

Қабулда 10 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатлар асосан моддий ёрдам олиш, Уй-жойини таъмирлаш ва кредит, нафақа каби масалалари ташкил қилади.

Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва ижросини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди. 

 

Қабулда аҳолини қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Бу эса одамларда давлатга, эртанги кунга ишончини мустаҳкамламоқда. 

 

  

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар