slot gacor
slot gacor
 Дўстлик МФЙда 1-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабул ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Дўстлик МФЙда 1-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Дўстлик МФЙда 1-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

12 май 2023 йил
90
0

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда сектор раҳбарлари томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Бугун Арнасой тумани 1-сектор ҳудуди Дўстлик МФЙда ҳам туман ҳокими Хуршид Алимардановнинг навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур сайёр қабулда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов ва  тумандаги ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Қабул жараёнида Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди аҳолиси томонидан тоза ичимлик суви, оқарсув, уй-жой кадастр ҳужжатлари, моддий ёрдам, соғликни сақлаш, субсидия олиш, ички йўлларни таъмирлаш, электр энергияси учун темир-бетон устунларни алмаштириш, суюлтирилган газ баллонлари билан таминлаш каби 18 та мурожаатлари эшитилди.

Жумладан, туман ҳокими Хуршид Алимарданов аҳоли томонидан кўтарилган масалалар юзасидан маҳаллада инфратузулмаларни яхшилаш борасида электр таминотини яхшилаш, ички йўлларни тамирлаш, оқар сув ва ичимлик сувларини олиб келиш, 4-сонли умумтаълим мактаби ва 2-сонли “Бойчечак” номли мактабгача таълим муассасаларини реконструкция қилиш каби масалалар давлат дастурга киритилганлиги қайд этиб ўтди. 

Шунингдек, мурожаатлар юзасидан маҳаллага 5 дона темир-бетон устунлар ўрнатилиб, 1 нафар фуқарога фарзандини даволатиш учун йўлланма ва 2 та суюлтирилган газ баллонлари етказиб бериладиган бўлди.

Жумладан, қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг 7 та жойи ҳал этилиб, 4 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Муддат талаб этиладиган 7 мурожаатлар назоратга олинди.

Йиғилиш сўнгида фуқароларнинг мурожаатлари таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Сайёр қабул якунида маҳалла аҳолиси юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан мамнун эканлиги уларнинг дуоларидан англаш қийин эмас. Зеро халқнинг дарди билан яшаш ҳар биримиз учун ҳам фарз ҳам қарздир.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар