slot gacor
slot gacor
 Гулбаҳор МФЙда 1-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Гулбаҳор МФЙда 1-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

Гулбаҳор МФЙда 1-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

28 апрель 2023 йил
126
0

Бугун туманимизда инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жойларда туман ҳокими томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар анашулар жумласидандир.

Бугун Гулбаҳор маҳалласида Арнасой тумани ҳокими Хуршид Алимарданов томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Унда тегишли ташкилот, корхоналар ҳамда таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.

Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан даволаниш учун йўлланма, ўқув курси очиш, тоза ичимлик суви, ногиронлик нафақаси, паспорт олиш каби масалалар бўйича мурожаатлари тингланди.

Мурожатларнинг қарийб 30 фоизи жойида ҳал этилди.  Муддат талаб этилувчи муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан туманнинг тегишли мутасадди ташкилот ва идораларига топшириқлар берилди. Сайёр қабулда тушган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар