Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туман 1-сектор худуди Гулбаҳор МФЙда ёшлар ўртасида сайёр қабул ўтказилди

Арнасой туман 1-сектор худуди Гулбаҳор МФЙда ёшлар ўртасида сайёр қабул ўтказилди

15 август 2022 йил
193
0

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда. 

Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.

Шу маънода, Арнасой туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Хуршид Алимарданов тумандаги Гулбаҳор маҳалла фуқаролари йиғинида фуқаролар билан навбатдаги ёшлар ўртасида сайёр қабулини ўтказди.

Тадбирда туман Халқ қабулхонаси раҳбари, сектор раҳбарлари, туман корхона, ташкилот, муассаса ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этди. Сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Қабулда аҳоли Субсидия асосида жўжа пишириш аппарати олиш ва тадбиркорликни йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан 1 гектар ер майдони ажратиш, субсидия асосида пайвандлаш аппарати олиш,  "Ал аббос силк" МЧЖга тегишли бўлган, ҳозирда фойдаланилмай турган, 66 контурдаги ердан павлония тераги экиш учун ер майдони ажратиш, ёшларни спортга жалб қилиш мақсадида 17-сони мактаб стадионига тунги чироқлар ўрнатиш, маҳалла ёшлари фитнес спорт тури анжомлар олиш каби 14 та мурожаатлар тингланди.

Мазкур мурожаатларнинг 4 таси жойида бартараф этилган бўлса, 5 нафар фуқароларга ҳуқуқий тушинтиришлар берилди. Муддат талаб қилинган 5 та мурожаатлар назоратга олиниб ҳал этиш бўйича тегишли масъулларга топшириқ ва тавсиялар берилди. 

Зеро, халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар