Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани 1-сектор ҳудудида Тинчлик МФЙ сайёр қабул ўтказилди

Арнасой тумани 1-сектор ҳудудида Тинчлик МФЙ сайёр қабул ўтказилди

30 май 2023 йил
77
0

Аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада ошириш, уларни қийнаб келаётган муаоммоларини ижобий ҳал этиш мақсадида Арнасой тумани 1-сектор ҳудуди Тинчлик маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур сайёр қабулда Арнасой тумани ҳокими ўринбосари Фахриддин Адилов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов ва мутассадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Тинчлик МФЙда ўтказилган сайёр қабулда ҳам аҳоли томонидан тоза ичимлик суви, ички йўлларни таъмирлаш, уй-жой кадастри, йиғилиб қолган чиқиндиларни олиб чиқиш, моддий ёрдам каби масалалар бўйича 10 дан ортиқ мурожаатлари тингланди. 

Сайёр қабулда келиб тушган мурожаатлар тегишлилиги бўйича қонуний йўл-йўриқ кўрсатилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Жумладан қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг 2 та жойи ҳал этилиб, 4 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Муддат талаб этиладиган 4 мурожаатлар назоратга олинди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар