slot gacor
slot gacor
 Арнасойда тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлиги таъминланмоқда » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлиги таъминланмоқда

Арнасойда тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлиги таъминланмоқда

07 сентябрь 2023 йил
59
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.06.2023 йилдаги “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-93-сонли Фармони ижроси юзасидан Арнасой туманида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Арнасой тумани 1-сектор ҳудуди Тинчлик МФЙда аҳоли бандлигини таъминлаш, касаначилик ва оилавий тадбиркорлик, шунингдек, “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида 2022 йил ўз фаолиятини балиқчилик йўналиши билан бошлаган "Хасан ота дунёси" масъулияти чекланган жамияти киритилди.

Мазкур тадбиркор эндиликда балиқ етиштириш билан биргаликда балиқни қайта ишлаш ва қадоқлаш ишларини йўлга қўйиб аҳоли бандлигига эътибор қаратмоқда.

“20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури амалга оширилади. Дастурда тадбиркорлар “ҳамкорлик шартномалари” (3 йилгача муддатга тузилади) асосида ихтиёрий равишда. “Ҳамкорлик шартномалари”ни тузган тадбиркорларга Дастурда иштирок этаётганлигини тасдиқловчи сертификат берилади. Дастурда камида 2 йил фаолият кўрсатаётган ва устав капиталида давлат улуши мавжуд бўлмаган тадбиркорлар – юридик шахслар иштирок этиши мумкин. 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар