slot gacor
slot gacor
 Чинободда аҳоли тадбиркорликка йўналтирилмоқда » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Чинободда аҳоли тадбиркорликка йўналтирилмоқда

Чинободда аҳоли тадбиркорликка йўналтирилмоқда

04 февраль 2022 йил
194
0

Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятини олиб боришмоқда.

Асаларичилик

Арнасой тумани Чинобод МФЙда яшовчи фуқаро Фазлиддин Худойқулов 6 йилдан буён асаларичилик билан шуғулланиб келмоқда. Тадбиркор Фазлиддин Худойқулов дастлаб 1 қути асалари билан бошлаган бўлса ҳозирда 40 та қутига етказди.

Мазкур тадбиркорлиги орқали 1 йилда ўртача 35 млн сўм фойда олмоқда. Фаолиятини янада кенгайтириш юзасидан Фазлиддин Худойқулов маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Анвар Юлдошевга имтиёзли банк кредити олиш истаги борлигини ҳамда махаллада асаларичилик соҳасида устоз-шогирд анъаналарини йўлга қўйиш таклифини билдириб ўтди.

Томорқадан самарали фойдаланиш

Шунингдек ҳоким ёрдамчиси маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масаласида аҳолининг ўз томорқасидан самарали фойдаланаётганлигини кўздан кечирди.

Аҳоли билан бўлган суҳбатда ҳоким ёрдамчиси томорқадан интенсив усул билан балиқ етиштириш таклифини билдириб, ундан олинадиган даромадлар хақида маълумотлар бериб ўтди.

Шунингдек интенсив усулда балиқ етиштириш учун 81 млн сўм миқдоргача гаров таъминотисиз, хоким ёрдамчиси тавсиясига кўра имтиёзли банк кредитлари мавжудлиги, бу борада ортиқча оворагарчиликларсиз махалланинг ўзида туриб хоким ёрдамчисининг кўмаги билан тадбиркорликни йўлга қўйиш мумкунлигини тушунтирилди.

Тикувчилик

Маҳаллада хонадонбай ўрганиш натижасида фуқаро Озода Низомова боқувчиси йўқлиги ва 1 нафар вояга етмаган фарзанди борлиги ҳамда оилавий даромадини кенгайтириш мақсадида тикувчилик билан шуғулланиб келаётганлиги маълум бўлди.

Фуқаро ҳозирги кунда сифатли кийим-кечак маҳсулотлар ишлаб чиқариб, махаллий бозорда ўз харидорларига эга эканлиги қайд этилди. Аммо хом ашё олиш учун айланма маблағи етарли бўлмаганлиги сабабли мазкур фаолиятни тўлиқ қувватда ишламаётганлиги аниқланди.

Мазкур муаммо юзасидан ушбу фуқарога имтиёзли кредит ажратиш эвазига 5 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлашга имконияти борлигини қайт этилди. 

Иссиқхона

Маҳаллада деҳқончиликка инновацион технологияларни жорий қилиш орқали замонавий иссиқхоналарда йил давомида бодринг ва помидор етиштириш ҳам йўлга қўйилмоқда.

Фуқаро Жангиров Илёс Маҳалла худудида 5 сотих иссиқхонада етиштирган маҳсулотларининг асосий қисмини сотиб яхши даромадга эришмоқда. Ушбу фуқаро ҳам томорқа бўйича тадбиркорлигини кенгайтириш аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан имтиёзли кредит олиш истаги борлигини билдириб ўтди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар