Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Тинчликда ҳоким ёрдамчиси аҳоли ўртасида ўзини-ўзи банд қилиш масалаларига жиддий эътибор қаратмоқда

Тинчликда ҳоким ёрдамчиси аҳоли ўртасида ўзини-ўзи банд қилиш масалаларига жиддий эътибор қаратмоқда

20 январь 2022 йил
166
0

Арнасой тумани Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Фарход Бастамов маҳалла раиси Қаҳромон Шомуратов ҳамда маҳалла инспектори билан биргаликда хонадонбай рўйхат асосида ҳақиқий ижтимоий вазиятни аниқлаш мақсадида ўрганиш ишлари олиб боришмоқда. 

Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳар бир хонадонга 5-10 тадан қуй-эчки, 50-100 тадан паррандалар, 5 тадан асалари уялари, иссиқхона қуриш, қуёнчилик ва интенсив усулда балиқ етиштириш учун имтиёзли кредитлар ажратилиши буйича таклиф ва тавсиялар бериб бормоқда. 

Бундан кўзланган мақсад маҳаллада аҳолининг кундалик эҳтиёжлари учун зарур бўлган хизмат турларини ривожлантириш, ишсиз ёшлар ва аёлларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка йўналтириш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш кўзда тутилган, – дейди Фарҳод Бастамов. — Шунингдек маҳалла аҳолисининг талаб ва таклифлари асосида 2021 йилда кредитлар асосида олинган 20 та тикув машиналаридан иборат намунавий тикув цехи ташкил килдик.  

Дарҳақиқат, ҳоким ёрдамчиси маҳалланинг «ўсиш нуқтаси»дан келиб чиқиб, аҳоли ўртасида ўзини-ўзи банд қилиш масалаларига жиддий қаратмоқда. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар