Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойлик ҳоким ёрдамчилари Дўстлик тумани “Наврўз” маҳалласида бўлишди

Арнасойлик ҳоким ёрдамчилари Дўстлик тумани “Наврўз” маҳалласида бўлишди

08 январь 2022 йил
610
0

Аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга молиявий кўмаклашиш, уларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш орқали камбағалликни қисқартириш мақсадида шаҳар ва туманлардаги маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси лавозими таъсис этилганди.

Арнасой туманида ҳам айни пайтда 13 нафар малакали мутахассис саралаб олиниб, 2021 йилдан лавозимга киришган эди.

Бугунги кунгача улар томонидан хонадонма-хонадон юрилиб, аҳолининг хоҳиш ва истагидан келиб чиқилиб бир қатор тадбиркорлик лойиҳалари ишга туширилди. Ишсиз аҳоли иш билан банд бўлмоқда.

Айни дамда Дўстлик туманда олиб борилган ишларни ўрганиш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида бугун Арнасой туманидаги 13 та ҳоким ёрдамчилари “Наврўз” маҳалласида бўлишди. Дастлаб Дўстлик туманида “Обод маҳалла” дастури доирасида маҳаллаларда амалга оширилган ишлар билан танишишди.

Шунингдек, маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш орқали камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилган ишлар бўйича тушунчалар берилди.Арнасой тумани ҳокими ёрдамчилари маҳалладаги аҳоли хонадонларида янгидан ташкил этилган иссиқхоналар, тикувчилик, миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришга қаратилган қуроқчилик цехлари, гўзаллик салони фаолияти билан яқиндан танишишди.

Айниқса, маҳалладаги Яхшибоевлар хонадонида миллий либослар ва замонавий парда тикиш, транспорт воситаларига вульканизация хизматини кўрсатиш, паррандачилик, интенсив усулда балиқ етиштириш йўлга қўйилганини катта қизиқиш билан ўрганилди.

Ҳоким ёрдамчилари маҳаллада яқинда иш бошлаган кичик саноат зонасида ҳам бўлишди. Ундаги замонавий мебел, эшик ва ромлар тайёрлаш, шунингдек, темир дарвозалар ясаш йўлга қўйилган янги лойиҳаларни ишга тушириш бўйича фикрлар алмашишди.

- Президентимизнинг 2021 йил 3 декабрда қабул қилган Фармони асосида ташкил этилган ҳоким ёрдамчилари лавозим ҳали ҳаммамизга янгилик бўлсада Дўстлик туманида амалга оширилган ишлар бизни ҳайратга солди, - дейди Арнасой тумани ҳокимининг “Бахтли” маҳалласидаги ёрдамчиси Зокир Зулфиқоров. - Ҳар бир маҳаллада аҳоли билан ишлашга киришилиб, уларни тадбиркорлик қилишга ундаш, лойиҳаларни ишга тушириш ўз-ўзидан амалга ошиб қолмайди. Бу борада дастлаб бозор механизмини ўрганиш, шунингдек, аҳолининг имкониятларини тўғри баҳолаш, ташаббускорни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш керак, албатта. Дўстлик тумани ҳокими ёрдамчиларининг бу борадаги тажрибаси, иш услуби, ўзаро фикр алмашувлар биз арнасойликлар учун йўриқнома бўлди, десам хато қилмаган бўламан.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар