Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.06.2023 йилдаги “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-93-сонли Фармони ижроси юзасидан Арнасой туманида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Арнасой тумани 1-сектор ҳудуди Тинчлик МФЙда аҳоли бандлигини таъминлаш, касаначилик ва оилавий тадбиркорлик, шунингдек, “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида 2022 йил ўз фаолиятини балиқчилик йўналиши билан бошлаган "Хасан ота дунёси" масъулияти чекланган жамияти киритилди.
Мазкур тадбиркор эндиликда балиқ етиштириш билан биргаликда балиқни қайта ишлаш ва қадоқлаш ишларини йўлга қўйиб аҳоли бандлигига эътибор қаратмоқда.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати