slot gacor
slot gacor
 Одамлар ва хайвонлар ўртасида қутуриш касаллигининг олдини олиш борасида кўргазмали махсус тактик ўқув машқи ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Одамлар ва хайвонлар ўртасида қутуриш касаллигининг олдини олиш борасида кўргазмали махсус тактик ўқув машқи ўтказилди

Одамлар ва хайвонлар ўртасида қутуриш касаллигининг олдини олиш борасида кўргазмали махсус тактик ўқув машқи ўтказилди

16 февраль 2023 йил
75
0

Арнасой туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, туман Санитар эпидимиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими, туман Тиббиёт бирлашмаси, туман Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлимлари билан ҳамкорликда “Қутуриш бедаво дард” мавзусида семинар ўтказилди. 

Мазкур семинарда фуқаролар ва мутасадди ташкилотлар иштирок етиб, уларга қутуриш касаллигини олдини олиш бўйича масъул мутахасислар томонидан профилактик тушунтириш ва тарғибот ишлари амалга оширилиб, мавзуга оид буклетлар тарқатилди.

Шундан сўнг тадбир давомида “Одамлар ва хайвонлар ўртасида қутуриш касаллиги тарқалишининг олдини олишда ФВДТ худудий қуйи тизими куч – воситаларининг хамкорликдаги харакатлари” мавзусида кўргазмали махсус тактик ўқув машқини ўтказилди.

Жумладан махсус тактик ўқув машқида Фавқулодда вазиятлар қуйи давлат тизими хизматларининг куч ва воситалари саф кўриги ўтказилгандан сўнг, туман Ободонлаштириш бошқармасининг ит овлаш бригадаси ҳодимлари томонидан қаровсиз, дайди итларни тутиш, уларни сақлаш ва йўқ қилиш каби кўргазмали амалий ҳаракатлар олиб борилди.

Шундан сўнг, туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан уй хайвонларини эмлаш, уларга паспортларни бериш ҳамда туман Санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими, туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари биргаликда ит тишлаганда фуқароларнинг ва тиббиёт ходимларининг амалий ҳаракатлари кўрсатиб ўтилди.

Қайд этиш жоиз бугунги кунда бу каби ҳолатларнинг олдини олиш борасида туман Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан қутуришга қарши жами 1814 та ит ва мушукларни эмлаш ишлари амалга оширилган. Шу билан биргаликда уйма-уй юриш орқали жами 8148 та ахоли яшаш хонадонларида учрашувлар ва тушунтириш ишлари олиб борилиб 900 дона буклетлар тарқатилган. 

Шунингдек, туман Ободонлаштириш бошқармасининг ит овлаш бригадаси ва Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан биргаликда туман худудидаги қаровсиз қолган 52 та итлар ушланиб махсус жойларда 10 кун муддатда сақлаб, қаровсиз қолган дайди ит эканлигини аниқлаган ҳолда ажратилган махсус ер майдонларида зарарсизлантирилиб, ўрнатилган тартибда йўқ қилиш ишлари амалга оширилган. 

Туман Санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими ҳодимлари томонидан туман ҳудудида қаровсиз, дайди итлар ўликлари топилган жойларда дезинфексия ишлари ҳам амалга оширилиб келинмоқда. 

Жасурбек ГАДОЕВ

Арнасой туман ФВБ ФВДТ ва ФМ ФТЭ ХТ

бўлинмаси бошлиғи катта лейтенант

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар