slot gacor
slot gacor
 Арнасойда ёқилги қуйиш шахобчасида ёнғин хавфсизлиги бўйича тактик ўқув машғулоти ўтказилди. » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ёқилги қуйиш шахобчасида ёнғин хавфсизлиги бўйича тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Арнасойда ёқилги қуйиш шахобчасида ёнғин хавфсизлиги бўйича тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

14 февраль 2023 йил
80
0

Арнасой туманидаги ёқилғи қуйиш объектларида фавқулодда вазиятларни бартараф этишга бағишланган махсус-тактик машғулотлари ўтказилди.

Машғулотлар Арнасой туман Фавқулотда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарув қисми, фуқаро муҳофазаси, тиббиёт-санитария хизмати ва ҳарбийлаштирилган газдан қутқарув отрядлари, санитария дружинаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Машғулотлар хавфли хизмат кўрсатиш объектларида ёнғиннинг олдини олиш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар пайтида авариявий ҳолатларни бартараф этиш бўйича амалий кўникмаларни такомиллаштириш мақсадида ўтказилади.

Ёқилги қуйиш шаҳобчасида ёнғин келиб чиқиши оқибатида содир бўлган авария ҳолатларида ҳаракатланиш амалий машғулотда ўз аксини топди. 

Шунингдек фавқулодда вазиятларда қай ҳолатда ҳаракатланиш, ўт ўчириш ускуналаридан тўғри фойдаланиш бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди. 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар