Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда махсус тактик ўқув машқи ўтказилди

Арнасойда махсус тактик ўқув машқи ўтказилди

08 апрель 2022 йил
202
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 февралдаги “Тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчии ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-585-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрда “Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомини тасдиқлаш тўғрисида”ги 1009-сон Қарори ижроси юзасидан “Арнасой тумани марказидан ўтувчи  ЛР-15 каналининг 1.3 км қисмида қирғоқларни мустахкамлаш ва ўзанларни тозалаш бўйича тегишли хизматларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Мазкур ўқув машқи туман ФВДТ хизматлари билан ўзаро маълумот алмашувини амалда текшириш, жойларда юзага келган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича объект бошқарув органлари ва ФМ тузилмаларининг ҳаракатларини такомиллаштириш, Фуқаро муҳофазаси бошқарув органлари ва тузилмаларини техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ташкил этиш ва бажаришдаги билимларини такомиллаштириш чоралари борасида олиб борилди. 

Шунингдек ишчи хизматчиларни фуқаро муҳофазаси сигналларига ва фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ҳаракатланишидаги билимларини амалий тарзда текширилди. Ўқув машқи жараёнида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилди.

Ўқув машқининг амалий ҳаракатида Арнасой тумани Ирригация бўлими ҳамда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Арнасой тумани марказидан ўтувчи ЛР-15 каналининг 1,3 км қисмида қирғоқ мустаҳкамлаш ва ўзанларни тозалаш ишлари амалга оширилди. Ушбу ЛР-15 каналининг 1,3 км қисмини тозалашда 4 та махсус техника, 1 та экскаватор, 3 та юк ташиш машиналари жалб этди.

Шунингдек тумандаги М.Улуғбек СИУ ҳудудида 16-У-21 латок тармоғининг 1 км қисмига янги латок ўрнатилди ҳамда ҳудуддаги “Кўчаров Бекзод чорваси” фермер хўжалигининг 89 гектарига 16-У-37 каналча ва “Зиёдов С” фермер хўжалигининг 35 гектарига латок тармоғи ўрнатилди.

Ўқув тактик машғулот давомида туман Ободонлаштириш бошқармасининг 75 нафар ходимлари томонидан канал 3.5 км қисмида қирғоқларидаги турли хилдаги ўт ва хаслар тозаланиб ушбу ўт ва хаслар туман чиқинди полигонига “Тоза худуд” ДУКнинг чиқинди ташиш автомобиллари томонидан ташиш ишлари олиб борилди. 

 

 Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар