Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТЧИСИНИНГ ОДОБ-АХЛОҚИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?

ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТЧИСИНИНГ ОДОБ-АХЛОҚИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?

24 октябрь 2022 йил
185
0

 Арнасой тумани ҳокимлигида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2022 йилдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сонли қарори ижролари мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди. Семинарда ҳокимликнинг масъул ходимлари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

 Ўқув-семинарда давлат фуқаролик хизматчиларининг аҳоли муаммоларини ўрганиш ва олдини олишда самарали мулоқот маданиятини ошириш, стрессли ва низоли вазиятларда давлат хизматчиларининг психологик барқарорлигини таъминлаш, шахслараро муносабатлар, зиддиятли вазиятлар ва уларни олдини олиш ҳақида сўз борди.

 Шунингдек, семинар давомида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиали раҳбари Э.Халбутаев “Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг Намунавий қоидалари”, хусусан, уларнинг касбий маданияти, хизмат давомида ҳамда хизматдан ташқари вақтда одоб-ахлоқи, ташқи кўриниши ва кийиниш услубининг намунавий қоидалари тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди.

Арнасой туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар