Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН !

22 январь 2023 йил
286
0

Арнасой туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-106-сонли қарори ҳамда Жиззах вилояти ҳокимининг 2022-йил 4-февралдаги 61-3-0-Қ/22-сонли қарорларининг ижросини тизимли таъминлаш, шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 11-январдаги 03/21-21-07/16-сонли ҳамда вилоят ҳокимлигининг 2023-йил 16-январдаги 04-24-сонли хатида кўрсатиб ўтилган топшириқлар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 12-октабрдаги “Элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 641-сонли қарорининг 1-иловаси ҳамда 2022-йил 9-июндаги 320-сонли қарор билан рўйхатдан ўтган тегишли Низом талабларига мувофиқ, туманда уруғлик пахта ҳамда сабзавот, полиз, мойли, дуккакли ва бошқа экинлар уруғчилигини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун субектлар ўртасида танлов ўтказилади

Талабгорлар танлов комиссиясига қуйидаги хужжатлар тақдим этадилар:

  1. Ариза;
  2. Фермер хўжалиги тўғрисидаги маълумотнома;
  3. Фермер хўжалигининг экин майдонларининг ҳудуди, контурлар, экин турлари бўйича жойлашиши ҳамда тупроқ унумдорлиги (балл-бонитети) тўғрисидаги маълумотнома;
  4. Фермер хўжалиги экин майдонларинининг контурлар кесимида сув билан таъминланиши тўғрисидаги маълумотнома;(Туман ирригатция бўлими)
  5. Фермер хўжалиги майдонида сўнги уч йил давомида касалликлар, зараркунандалар бегона ўтлар кучли тарқалиши (кузатилди-кузатилмади) тўғрисидаги маълумотнома;(Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими)
  6. Фермер хўжалигининг қуйидаги техника воситалари ва кишлок хўжалик агрегатлари рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг русуми ва техник холати тўғрисидаги маълумотнома; (Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг туман бўлими)

 

Хужжатлар қабул қилиш 2023 йилнинг 1 феврал куни 18:00 гача қабул қилинади.

 

Мурожаат учун: Туман хокимлик биноси Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси С.Якубов

Тел: 99-354-31-21

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар