Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ер – даромад манбаи

Ер – даромад манбаи

21 март 2022 йил
355
0

Муҳтарам юртбошимиз Ш.Мирзиёев ва ҳукуматимиз томонидан ўтган йилда 2 та муҳим қарорлар қабул қилиниб, ер ажратишни янгича тартиби - ижарага беришнинг ҳуқуқий асоси яратиб берилди.

Жумладан, пахта ва ғалладанқисқартирилаётган ер майдонларида аҳолининг кенг қатламларини меҳнат билан банд қилиш орқали экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари экишни кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш, аҳолининг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, шунингдек аҳолининг даромад топишга қаратилган тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳолига аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–20-сон қарори қабул қилинди. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сонли қарори билан қуйидагилар тасдиқланди:

деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танловга чиқариш материалларини тайёрлаш, танловни ташкил этиш, унда иштирок этиш, танлов ғолибини аниқлаш ва танлов натижалари тўғрисидаги баённомани расмийлаштириш ҳамда танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини назарда тутувчи Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти; 

қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини очиқ электрон танловга чиқариш материалларини тайёрлаш, танловни ташкил этиш, танлов ғолибини аниқлаш ва танлов натижаларини тасдиқлаш ҳамда танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини назарда тутувчи Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби, иккиламчи ижарага берганлик учун тўловларни амалга ошириш, иккиламчи ижарага бериш шартномасига ўзгартириш киритиш ва уни бекор қилиш тартибини назарда тутувчи Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш мақсадида 2022 йилда пахта ва ғалладан бўшаган 80 минг гектар ерлар аҳолига бўлиб берилди.

Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини ижарага беришда ўз томорқасида мева-сабзавотчилик, полиз маҳсулотларини етиштириш ва узумчиликда яхши натижаларга эришган, ушбу соҳалардан биридатаянч мутахассисликка эга бўлган фуқароларга, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга алоҳида устуворлик берилди.

Шу сабабли ҳурматли Президентимиз ерларни ажратишда устуворлик энг аввало маҳалладаги шароити оғир, лекин ишлашга иштиёқи баланд оилаларга берилишини ва бунга ҳоким ёрдамчилари бош қош бўлишини қайд этиб ўтдилар.

 

Шу муносабат билан жорий йилнинг 19 март куни жиноят ишлари бўйича Арнасой туман суди раиси М.Эрназаров, туман судининг девонхона мудири Х.Иботов ва туман ҳудудидаги маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирокида, туманнинг Олтин водий, Бўстон ва Чинобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларига ажратилган ер участкалари эгалари билан сайёр учрашувлар ўтказилиб, туман суди раиси М.Эрназаров аввало уларни яқинлашиб келаётган “Наврўз” байрами билан табриклаб, уларга ижарага берилган ер участкаларидан самарали фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари, ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг ҳуқуқ ва мажбурияти, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши, ер қонунчилигини бузганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланганлиги ҳақида тушунтиришлар бериб ўтди ҳамда бу ҳақидаги методик қўлланмалар ер участкаси эгаларига тақдим этилди.

 

Хуршид ИБОТОВ

Жиноят ишлари бўйича

Арнасой туман судининг

девонхона мудири

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар