slot gacor
slot gacor
 Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан туман ҳокимлигининг “E-qaror” электрон тизими абонент тўлови учун маблағ ажратиш тўғрисида » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан туман ҳокимлигининг “E-qaror” электрон тизими абонент тўлови учун маблағ ажратиш тўғрисида

Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан туман ҳокимлигининг “E-qaror” электрон тизими абонент тўлови учун маблағ ажратиш тўғрисида

02 февраль 2022 йил
382
0

Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан туман ҳокимлигининг “E-qaror” электрон тизими абонент тўлови учун маблағ ажратиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2691-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига «E-qaror» электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 390-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 390-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳокимлиги молия бўлими (М.Эшбоев)га туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан туман ҳокимлигининг “E-qaror” электрон тизими абонент тўлови учун 9,0 (тўққиз) млн.сўм маблағни туман ҳокимлигига ажратиш вазифаси юклатилсин.
  3. Ажратилган маблағни мақсадли ишлатилишини таъминлаш туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси Б.Мухиддиновга топширилсин.
  4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш” масалалари доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов зиммаларига юклатилсин.
  5. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

  

               Туман Кенгаши раиси                  Х.Алимарданов

aror-e-qaror-uchun-tlov.pdf [262,29 Kb] (юклаб олинди: 7)

Онлайн: aror-e-qaror-uchun-tlov.pdf

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар