Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда Агрохизматлар маркази томонидан ўқув-семинар ўтказилди

Арнасойда Агрохизматлар маркази томонидан ўқув-семинар ўтказилди

17 февраль 2022 йил
234
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 3-февралдаги “Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази” фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги ПҚ-4975-сонли қарори асосида ташкил этилган “Жиззах вилояти Агрохизматлар маркази” Республика “Миллий маркази” таркибига кирувчи 14 та илмий текшириш институтлар томонидан ишлаб чиқарилган инновацион ишланмаларни қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарилишига жорий қилиш мақсадида илмий амалий семинарлар ўтказиб келинмоқда. 

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда дехқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-20 сони қарори ижросини таьминлаш мақсадида Арнасой туман ҳокимлигида “Жиззах вилояти Агрохизматлар маркази” томонидан ўқув семинар ўтказилди.

Мазкур ўқув семинарда Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов ва сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирок этди. 

Ўқув семинарда Жиззах вилояти Агрохизматлар маркази бўлим бошлиғи Азимжон Умурзоқов “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамда барча йўналишлардаги фермер ва деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари учун техник экинлар, мевачилик, интенсив боғдорчилик, узумчилик, полиз, дуккакли мойли экинлар, картошка ҳамда савзавот етиштириш бўйича керакчи тавсиялар бериб ўтилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар