Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ҳоким ёрдамчилари учун ўқув-семинар давом этмоқда

Ҳоким ёрдамчилари учун ўқув-семинар давом этмоқда

27 декабрь 2021 йил
238
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 31-сонли қарорида, 3-босқичда ўқув семинарлари ташкил этиш, иккинчи босқичда — 2021 йил 30 декабрга қадар республика вакиллари иштирокида ҳоким ёрдамчилари ва марказлар ходимлари учун амалий машғулотларни ташкил этиш белгиланди.

Шундан келиб чиққан ҳолда ўқув-семинарлари иқтисодий ва инвестиция комплексларига кирувчи идоралар, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа ташкилотларнинг етарли малака ва тажрибага эга бўлган раҳбар ходимларини жалб этилган ҳолда ўтказилмоқда.

Ҳозирда Республика миқёсида ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини бўйича тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси ҳамда ҳоким ёрдамчиларини фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича “маҳаллабай” ишлаш маркази ходимлари учун янги жорий этилаётган тизимнинг туб моҳияти ва самарали фаолият кўрсатилиши бўйича Арнасой туманида ҳам саккиз кунлик махсус ўқув дастури асосида семинар-тренинглар жорий йилнинг 20 декабрданбуён ўтказилиб келинмоқда.

Мазкур семинар-тренинглар тақдимот ва амалий машғулотлар шаклида ташкил этилиб, ўқув жараёнларини ўтказиш юзасидан тренерлар таркиби тасдиқланган.

Ташкил этилган семинар-тренинглар ўқув дастуридаги мавзулар аҳамияти ва кўлами жиҳатидан пухта ишлаб чиқилган бўлиб, унда асосан жойларда ҳоким ёрдамчиларининг "маҳаллабай" ва "хонадонбай" ишлаш механизми асосида ўз иш фаолиятини ташкил этишлари учун зарур бўлган барча масалаларни қамраб олган.

Арнасой туман касб-хунар мактабида ташкил этилган мазкур семинарда Электрон онлайин аукционларни ташкил этиш маркази Жиззах вилоят вакили Муҳаммадали Анарбоев томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 709-сонли қарорининг мазмун моҳияти ҳамда e-auksion.uz платформаси орқали ер учусткаларини танловга қўйиш тартиби тўғрисида тушинчалар бериб ўтилди.

Шунингдек  семинар давомида Давлат активларини бошқариш агентлиги хузуридаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Жиззах вилоят худудий бошқармаси вакиллари Улуғбек Маматқулов ва Жасур Мухторовлар “Маҳаллада бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари” борасида ҳоким ёрдамчиларига тушунчалар бериб ўтилди.

Тадбир иштирокчиларининг саволларга тегишли жавоблар берилди. Ўқув курслари якунида иштирокчилардан тест синовлари олиниши режалаштирилган бўлиб, вилоят миқёсида энг юқори натижа қайд этган 5 нафар ҳоким ёрдамчилари вилоят ҳокимлиги томонидан тақдирланиши белгиланган.

Ўқув жараёни якуни билан тингловчилар билим даражаси синовдан ўтказилади.

 

Арнасой туман ҳокимли Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар