Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ учинчи сессиясини чақириш тўғрисида

Халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ учинчи сессиясини чақириш тўғрисида

26 сентябрь 2022 йил
142
0

Халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ учинчи сессиясини чақириш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши регламентининг 12-моддасига мувофиқ

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

  1. Халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ учинчи сессияси 2022 йил 29 сентябрь куни соат 10-00да Арнасой шаҳарчасида чақирилсин.
  2. Халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ учинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

- Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар туғрисида”ги ПҚ-43-сонли қарорининг ижросини муҳокама қилиш;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-5040-сонли Қарорининг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбарининг ахборотини эшитиш;

- туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ҳамда инвестиция лойиҳалари доирасида кредитларнинг ажратилиши, уларнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан тижорат банклари раҳбарларининг ахборотини эшитиш; 

- Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарининг ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими юзасидан ахборотини эшитиш;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармони ижросини муҳокама қилиш;

- бошқа масалалар. 

  1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов, туман ҳокимининг ўринбосарлари Ф.Адилов, Г.Ҳайдарова, И.Алимқулов, Ш.Кенжабоев ҳамда ташкилий-кадрлар гуруҳи (Р.Жозилов)ларга сессияга тайёргарлик кўришга доир ташкилий тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш ҳамда кун тартибига киритилган масалалар бўйича тегишли ҳужжатларни халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятига жорий йилнинг 23 сентябрь санасига қадар тақдим этиш вазифаси топширилсин.
  2. Ушбу қарор “Арнасой тонги” газетасида ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
  3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи (Р.Жозилов) зиммасига юклансин.

                               Туман ҳокими                     Х.Алимарданов

sessiya-chairish-trisida.pdf [261,35 Kb] (юклаб олинди: 6)

Онлайн: sessiya-chairish-trisida.pdf

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар