Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » АРНАСОЙ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ

АРНАСОЙ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ

30 декабрь 2022 йил
189
0

  

Азиз ва қадрли юртдошлар!

 

Шу қувончли лаҳзаларда Сиз азизларни Янги йил байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!

Барчангизга соғлик - омонлик, хонадонларингизга тинчлик, битмас - туганмас бахт тилайман!

Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Янги йил байрами олдидан Республика Олий Мажлиси ва мамлакатимиз халқига йўллаган Мурожаатномасида 2022 йил якунлари атрофлича таҳлил этилди, шу билан бирга 2023 йил учун устувор вазифалар  белгилаб берилди.

Мамлакатимизда “2023 йил – Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” – деб эълон қилинди.

Янги йил шодиёнаси қалбларда кўтаринки кайфият, қувонч чироқларини ёқадиган, хонадонларга хурсандчилик ва қут барака олиб кирадиган, таъбир жоиз бўлса, ҳаётимизда бўлган ўзгаришларни яна бир бор сарҳисоб қилиб, келажак орзуларимиз ва режаларимизни белгилаб олишга рағбат берувчи оилавий байрам сифатида биз учун қадрли бўлиб қолган.

Ҳурматли Юртбошимиз Ш.Мирзиёевнинг “Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан, бугун кўриши керак” эл-юртимиз қалби ва онгидан чуқур жой олган бу сўз бугун туманимизнинг барча соҳа тармоқларида амалга оширилаётган туб ўзгариш ва ислоҳотларни  ҳаракатлантирувчи қудратли кучга, таъбир жоиз бўлса, уларнинг ғоявий  ўзагига айланди. Халқимизнинг ҳаётий талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш, одамларнинг қадрига етиш, уларни рози қилиш йўлидаги амалга оширилаётган ишлар, айнан, ана шундай эзгу ва ҳаётбахш ғоя асосида олиб борилиб, тобора янги маъно ва мазмун билан бойиб  бормоқда.     

Тугаётган йилда туманда  жами 34,2 км.га, яъни “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида 16,8 км.га, оғир ҳудуд бўйича 4,4 км.га, ҳашар йўли билан 13 км масофага (СИП) электр кабеллари тортилди, 453 та, яъни “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида 215 та, оғир ҳудуд бўйча 34 та, ҳашар йўли ва хомийлар ҳисобидан 204 та темир бетон устунлар ўрнатилди.

Жорий йилда 2 та умумтаълим мактабини жорий таъмирлаш учун 7 млрд 732 млн сўмлик, яъни тумандаги 8-умумтаълим мактабида 6 млрд. 232 млн сўмлик ва 10-умумтаълим мактабида 1 млрд. 500 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди.

17,6 км.га ичимлик суви тармоғитортилиб, 726 та хонадон тоза ичимлик сув билан таъминланди, бунинг эвазига аҳолининг тоза ичимлик сувга бўлган эҳтиёжи қондирилди. 17,5 км таъмирталаб ҳолатдаги ички йўлларнинг ҳолати яхшиланди, “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида 4,5 км масофага шағал, 1,6 км масофага асфальт ва 1,5 км масофага цемент бетон қоплама ётқизилди, шунингдек ҳашар йўли билан 6 км таъмирталаб ҳолатдаги тупроқ йўллар шағаллаштирилди. Газ таъминотини яхшилан бўйича “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида 1,7 км табиий газ тармоғи жорий таъмирланди, шунингдек Ғ.Ғулом МФЙ ҳудудидаги 4 та кўчага 1.7 км  янги газ тармоғи тортиш ишлари амалга оширилмоқда.

Алоқа тизимини яхшилаш бўйича “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида 4 км масофага алоқа тармоғи тортилди, маҳалла аҳолиси сифатли алоқа ва интернет хизматлари билан тўлиқ қамраб олинди.

 “Инвестиция” дастур асосида 10 км лоток тармоқларини реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда, шунингдек ҳашар ва ҳомийлар ҳисобидан 850 метр лоток тармоғи таъмирланмоқда, бунинг натижасида 1596 га ер майдони ва 180 та хонадон ер томорқасининг суғориш тизими ва мелиоратив ҳолати яхшиланади. 16.2 км  ёпиқ-горизонтал дренаж тармоқларини қуриш ишлари амалга оширилмоқда, яъни бунинг эвазига 27 та фермер хўжаликларига қарашли 1010 гектар ер майдонининг мелиоратив ҳолати яхшиланади ва шўрланишнинг олди олинади.

Миллий ва замонавий меъморчиликнинг сўнгги ютуқлари асосида бунёд этилаётган бино ва иншоотлар туман маркази кўркига кўрк қўшаяпти, шунингдек шаҳар ва қишлоқларимизнинг шакли ва тамойилини тубдан ўзгартириш, миллий меъморчилигимизнинг сўнгги ютуқлари асосидаги бино, иншоот, боғлар барпо этилишига эътибор янада ортиб бормоқда, аҳолининг маданий дам олиши учун қулайлик яратиш мақсадида туман марказидаги катта йўл тракти бўйлаб инвестиция дастури асосида 3 млрд. 364 млн сўмлик фавворалар мажмуаси қурилиб, фойдаланишга топшириш арафасида турибди. Бу қурилаётган мажмуа туман аҳолисида “Янги Ўзбекистон” келажагига яна бир бор ишонч ва ғурур туйғуларини шакллантирмоқда.

Туманда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилнинг баҳор мавсумида 750 минг дона, куз мавсумида 472 минг 200 дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Туманда “Ёшлар”, “Аёллар” ва “Темир” дафтарларига киритилган эҳтиёжманд оилаларга имкон даражасида моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.

Жорий йилда 686 нафар ёшлар ижтимоий шароитдан келиб чиққан ҳолда “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб улардан 566 нафарига, яъни 74,2%га ёрдам кўрсатилиб мазкур дафтардан чиқарилди, 226 нафарига банклар томонидан 4 млрд. 994 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

“Аёллар дафтари”га 712 нафар хотин-қизлар киритилиб, жорий йилнинг 1 декабрига қадар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлардан 196 нафарининг бандлиги таъминланди, 25 нафар хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини юритиши учун тижорат банклари томонидан 416 млн сўм имтиёзли кредитлар берилди,  боқувчиси бўлмаган хотин – қизлардан 140 нафарига 151 млн. сўм, ижтимоий ёрдамга муҳтож хотин – қизлардан 112 нафарига 134 млн. сўм, қаромоғида ногирон фарзандлари бўлган 82 нафар хотин-қизларга 88 млн. сўм бир марталик моддий ёрдамлар кўрсатилди. 22 нафар хотин – қизларга ижтимоий уйлар ва уй-жой қуриши учун ер участкалари ажратиб берилди.

 40 нафар уй – жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин – қизларга 62 млн. сўм пул маблағи уй – жой ижараси учун тўланди, шунингдек уй – жойи таъмирланишга мухтож 60 нафар хотин – қизларнинг оиласига 341 млн. сўмлик қурилиш моллари олиб берилди ҳамда 310 нафар  хотин –қизларга тиббий, хуқуқий ва психологик ёрдамлар  кўрсатилди.

 “Темир дафтар”га киритилган 20 та эҳтиёжманд оилаларга 980 кг бепул ун, шунингдек, туманда ижтимоий дафтарлар, реестр рўйхатида турмаган ҳамда бир марталик моддий ёрдам олмаган, ижтимоий аҳволи оғир бўлган 200 та оилага 84 млн. сўмлик маблағ берилди.

 Тумандаги Бобур, Ғ.Ғулом ва Янгибўстон маҳалла фуқаролар йиғинларида паррандачилик соҳасини ривожлантириш учун аҳолига 2000 минг дона, яъни 38 млн сўмлик зотдор товуқ жўжалари тарқатилди. 

Қишлоқ хўжалиги ходимларининг йил бўйи тер тўкиб қилган меҳнати эвазига жорий мавсумда ҳам пилла, ғалла ва пахта ҳосилидан катта хирмон бунёд этилди Бу – ҳимматли, меҳнатсевар ҳалқимизнинг улуғ, катта меҳнати самараси эканлигини чин дилдан англаймиз. Ахир қувонмай бўладими? Чўлнинг ўзига хос ташвишлари – ю, инжиқликларига бардош беришнинг ўзи бўлмайди. Ерлар қайта шўрланиб, муаммолар кўпайиб бораётган хозирги шароитда қишлоқ   хўжалиги экинларидан мўлжалдаги ҳосилни олиш деҳқон ва фермерлардан катта билим, маҳоратдан ташқари касбга фидойиликни ҳам талаб этади.

Бу шунчаки қуруқ рақамлар эмас, улар замирида юзлаб, минглаб арнасойликларнинг қалб қўри билан қилинган меҳнати натижалари, Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш мақсадида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ва энг муҳими, бугунги кунидан рози бўлиб, инсон қадрини улуғлаб, эртанги кунига катта ишонч билан қараётган халқимизнинг азму-шижоати турибди.

Азиз ва қадрли дўстлар!

Ишончим комил, орадан йиллар, асрлар ўтади, лекин Янги Ўзбекистонни бунёд этишга муносиб ҳисса қўшаётган ҳар бир инсонни келгуси авлодлар миннатдорлик билан эслайди.

Барчамизга ана шундай буюк бахт ва шараф ёр бўлсин!

Жонажон Ўзбекистонимиз доимо гуллаб-яшнасин!

Барча эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!

Сиз, азиз юртдошларимизни янги 2023 йил билан яна бир бор чин дилдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.

Янги – 2023 йилнинг қадами жонажон Ватанимизга қутлуғ ва баракали келсин, азизлар!

 

                 Туман ҳокими                      Х.Алимарданов

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар